2025 йилнинг 14-15-апрель кунлари Тошкентда рақамли технологиялар соҳасидаги йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири – Халқаро улгуржи телекоммуникация конгресси (IWТC) ўтказилди. Ўнлаб мамлакатлардан телекоммуникация бозорининг етакчи вакиллари иштирок этаётган Конгресс иккинчи бор Ўзбекистонда ўтказилмоқда ва уни ташкил этишда яна мамлакатнинг йирик оператори ҳамда Ўзбекистондаги рақамли ўзгаришлар ҳаракатлантирувчиси бўлган UZTELECOM асосий вазифани бажармоқда.
UZTELECOM учун ИWТC шунчаки нуфузли тадбир эмас. Бу Компания ўзининг кенг қамровли стратегиясини тасдиқлаш, халқаро ҳамжамиятга технологик ечимларни намойиш этиш ва соҳанинг минтақавий дастурини шакллантириш учун муҳим платформа ҳисобланади.
Компания нафақат ИWТCнинг асосий ҳамкори ва ташкилотчиси, балки барча муҳокамалар, панель сессиялари ва B2B учрашувларининг фаол иштирокчиси сифатида қатнашди. Конгресснинг диққат маркази UZTELECOMнинг барқарор ўсиши ва у етакчилик кўрсатаётган йўналишлар – инновацион хизматлар, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва киберхавфсизлик масалаларига қаратилган.
Конгресс дастурида МДҲ давлатлари алоқа маъмуриятларининг электрон ва почта алоқаси соҳасидаги ҳамкорлигини мувофиқлаштирувчи халқаро ташкилот – Aлоқа соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик (AСМҲ) мажлиси алоҳида ўрин эгаллайди. UZTELECOM AСМҲнинг фаолиятида фаол иштирок этиб, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган стратегик ташаббусларни муҳокама қилиш ва амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Компания аввалроқ ҳам бир қатор нуфузли мукофотларга сазовор бўлган бўлиб, бу унинг муваффақиятли фаолияти ва телекоммуникация соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини тасдиқлайди: ГCCМ Берлин 2022 да Компания «МДҲнинг энг тез ривожланаётган минтақавий оператори» деб тан олинган, 2023 йилда эса «2023 йилда МДҲ мамлакатлари ичида энг яхши ривожланаётган минтақавий оператор» мукофотига эга бўлган. Бундай эътирофлар рақамли ўзгаришлар, ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва янги бозорларга кириб бориш бўйича тизимли ишлар натижаси ҳисобланади.
– UZTELECOM телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва хизматлар сифатини яхшилаш орқали рақамли трансформация стратегиясини амалга оширмоқда. Компания 2024 йилда 70 минг километрдан ортиқ оптик толали алоқа линияларини қуриб, аҳоли пунктларининг 96 фоизини қамраб олди. Шунингдек, вилоят марказларида 5G технологияси жорий этилди, бу эса Ўзбекистонни МДҲда биринчи бўлиб тўлиқ 5G қамровига эга бўлган мамлакатга айлантирди. IWТC 2025 да иштирок этиш Компаниянинг ютуқларини намойиш этиш, ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ва жаҳон операторлари билан тажриба алмашиш имконини беради, – деди «Ўзбектелеком» AК бошқаруви раисининг тижорат масалалари бўйича ўринбосари Жавлон Исламов.
IWТC 2025 да иштирок этиш UZTELECOMнинг минтақада телекоммуникация соҳасида етакчи сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашда яна бир қадам ҳисобланади. Компания технологияларни фаол равишда ривожлантириб, жаҳон тенденциялари билан ҳамнафас олға интилмоқда.
«Ўзбектелеком» АК Ахборот хизмати
Fikr bildirish