Intervyu

«DARMON» рақамли тизим: қулайлик, шаффофлик, хавфсизлик

6/2021

     Ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимизни янада фаровонроқ, янада қулайроқ қилиб, харажатларнинг қисқаришига ҳис­са қўшмоқда. Мамлакатимизда уларни жорий этишни жадаллаш­тириш бўйича кенг кўламли тадбирлар мажмуи амалга оширилмоқда. Фармацевтика тармоғи ҳам бундан мустасно эмас.
     Яратилган «Darmon» ягона ахборот тизими ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг ахборот технологиялари бўлими бошлиғи Иринa ШЕИНА билан суҳбатлашдик.
 
     – Хайрли кун. Айтингчи, «Darmon» ахборот тизими қачон ва нима мақсадда ишлаб чиқилган?
     – Мамлакатимиз аҳолисини сифатли дори воситалари ва тиббиёт маҳсулотлари билан таъминлаш соғ­лиқни сақлаш тизими ва фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири ҳисоб­ланади. Сўнгги йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш, до­ри воситалари ва тиббиёт маҳсу­лотларининг оммабоплигини ва эркин айланишини таъминлашга қара­тилган кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳуж­жатлар қабул қилинди. Ўзбекис­тон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сонли «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳот­ларни чу­қурлаштиришга доир қў­шимча чо­ра-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан Фармацевтика тармо­ғини ривожлантириш агентлигининг зиммасига Интернет тармоғидаги ўз расмий веб-сайтида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар, рўйхатдан ўтган ва сертификатланган фармацевтика маҳсу­лотлари, шунингдек, дори воситасининг савдо номи учун чекланган нархлар ва белгиланган чекланган савдо устамаларини ҳисобга олган ҳолда улгуржи ва чакана чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш ва юритиш вазифаси юклатилди.
     2019 йилда «Darmon» ахборот платформасини ишлаб чиқиш бошланди, 2020 йилнинг сентябрь ойида уни ишга туширишнинг биринчи босқичида референт нарх шакллантириш тизими босқичма-босқич жорий этилди. Референт нарх шакллантириш – бу ишлаб чиқарувчи маҳсу­лотларининг ишлаб чиқарувчи мамлакатда ва бошқа бир неча мамлакатдаги нархларини тартибга солиш органи томонидан ўтказиладиган таққослашдир. Шундай қилиб, барча ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонда дори воситаларининг нархини рўйхатдан ўтказади, давлат тартибга солувчиси эса бошқа мамлакатлардаги нархлар даражасини таққослаган ҳолда бозорга кириб келиш нархининг чегарасини танлаб, сотувчиларга ушбу нархдан оширишни тақиқ­лаши мумкин. Бунга Ўзбекистон Рес­публикасида рўйхатга олинган, маъ­лумотлар базасига хронологик тартибда киритилган дори воситалари бўйича 11 мингдан ортиқ ҳужжатлар тўпламининг рақамлаштирилиши, барча фармакологик йўналишлар бўйича электрон маълумотномаларнинг ишлаб чиқилиши, Стандарт операция тартиботларининг ишлаб чи­қилиб, тасдиқланиши, дори воситаларини рўйхатга олиш жараёни алгоритмининг мақбуллаштирилиши туфайли эришилди.
     Электрон лицензиялаш механизми ҳам жорий этилди. Буюртмаларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш гувоҳномасини бериш тизимини кенг кўламли жорий этиш якуний бос­қичда. Тиббиёт буюмлари ва дори препаратини рўйхатдан ўтказиш мажбурий тартиб бўлиб, унинг асосий мақсади фойдаланиладиган, мамлакат бозорида сотиладиган маҳ­сулотларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Бугунги кунда буюртмачи uzpharminfo.uz веб-сайтига oneid.gov.uz орқали кириш имкониятига эга.
     Энг аввало шуни таъкидлашни истардимки, Ўзбекистонда яратилган «Darmon» ахборот тизимининг асосий хусусиятлари – бу буюртмаларни электрон шаклда беришнинг шаффофлиги, қулайлиги ва буюртмачи томонидан буюртманинг муддатлари ва мақомини айни вақтда бевосита кузатиш имкониятидир. Сўнгги вақтда фармацевтика соҳасида компютер технологиялари муттасил та­комиллаштирилмоқда, бунинг натижасида дастурий таъминот нафақат турли операцияларни амалга ошириш, балки сунъий интеллект туфайли жадал ўзгарувчан фармацевтика бозорига тезкор муносабат билдириш мақсадида жорий вазиятни батафсил таҳлил қилиш имконини ҳам беради. «Darmon» тизими дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва ­тиббиёт техникаларининг тўлиқ ва ишонч­ли реестри маълумотларини таҳлил ва прогноз қилиш имконини беради. Реестр маълумотлари бошқа ўзаро боғлиқ тизимларга, масалан, соғ­лиқни сақлаш ташкилотларига узатилади – реестрнинг маълумотлар базасида беморни даволаш учун электрон рецепт тузилади ёки бутун республика бўйича умумий дорихона тармоғи қурилади. Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тизими ҳам ушбу ягона тизимга уланган.
     Бундан ташқари 2020 йил 1 июльдан бошлаб мулк шаклидан қатъий назар тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан рецептларни ёзиш ва дори воситаси савдо номининг якуний нархларини шакллантириш тизимини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг талабларига риоя қилинишини баҳолаш ва мониторингини амалга оширишни назарда тутувчи «фармацевтика маҳсу­лотларининг махфий харидори» инс­титути жорий этилди. Шу муносабат билан қулайлик, тезлик, шаффофлик, инсон омилининг йўқлиги, мониторингни амалга оширишда видеокамералардан онлайн режимдаги транс­ляция – булар ушбу тизимнинг ҳали барча имкониятлари, дегани эмас.
     – Айтингчи, рўйхатга олиш ва лицензиялаш жараёни фойдаланувчилар учун қанчалик содда­лаштирилди?
 
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.