Innovatsion faoliyat

TASHKENT PHARMA PARK бутун маҳаллий фармацевтика тармоғининг келажаги учун мустаҳкам пойдевор қўймоқда

6/2021

 
     – Санжар Суратович, ўқувчи­ларимизга Tashkent Pharma Park фармацевтика кластерини ташкил этиш лойиҳаси ҳақида сўзлаб берсангиз.
     – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 28 январда 4574-сонли Тошкент вилоятининг Зангиота туманида қарийб 50 гектар майдонда «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этишдан мақсад биринчи навбатда, таълим, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш компонентларини бир тузилмада бирлаш­тиришдан иборат. Кластер иккита асосий йўналишдан таркиб топади: 1) кластернинг академик, илмий-тад­қиқот, клиник олди ва клиник тарки­бий қисмлари жойлашадиган технопарк; 2) етакчи фармацевтика компаниялари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқарувчила­рининг ишлаб чиқариш майдонлари жойлашадиган фармацевтика саноат зонаси.
     Технопарк ҳудудида янги дори воситалари ва биотехнологик препаратларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, тажриба-экспериментал ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ҳолда клиник олди тадқиқотларини ўтказиш бўйича илмий-тадқиқот марказлари ва лабораториялар, ўқув-илмий лабораториялар ва виварий, фармакопея маркази, меҳмонхонали симпозиум маркази, талабалар, ўқитув­чилар ва хорижий мутахассислар яшаши учун бинолар ҳамда спорт-соғломлаштириш мажмуаси, сузиш ҳавзаси ва стадионни ўз ичига олув­чи инфратузилмага эга бўлган Миллий фармацевтика техника университети ташкил этилади. Фармацевтика, биотехнологиялар, микробиология, токсикология, косметология, ишлаб чиқариш технологиялари, бизнесни бошқариш ва бошқа соҳа­лардаги мутахассисларни назарда тутилган.
     Шунингдек, бу ерга препаратлар сифатининг назоратини таъминлаш учун Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази, Кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти, Шарқ табобати илмий-тадқиқот инс­титутини кўчириш ҳам режалаштирилган.
     Бу ерда фармацевтика компа­ниялари ва ишлаб чиқарувчиларга янада сифатли хизматларни қисқа муддатларда кўрсатиш, илмий-тад­қиқот марказлари билан биргаликда тажрибалар ўтказиш ва халқаро мутахассисларни жалб этиш имконини берувчи энг янги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лаборатория қу­рилади. Клиник олди синовлари учун технопарк ҳудудида экспериментал ишларда ёки ўқув жараёнида фойдаланиладиган лаборатория ҳай­вонларини сақлаб туриш учун мўлжалланган виварий барпо қилинади.
     Инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш майдонларидан иборат саноат зонаси технопарк билан туташади. Ушбу зонанинг ҳудуди 25 гектарга яқин бўлиши кўзда тутилган.
     – Ўзбекистонда фармацевтика кластерини ташкил этиш ғояси қандай ҳолатда ва қачон пайдо бўлди?
     – 2019 йилда Давлатимиз раҳба­рининг «2019-2021 йилларда респуб­ликанинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони ва «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Ушбу концепцияда Ўзбекистон энг замонавий технологиялар асосида мураккаб, инновацион препаратлар ишлаб чиқариш суръатини ошириши лозимлиги назарда тутилган, бу экспорт ва импортнинг ўрнини босиш ҳаж­мини ошириш имконини беради. Бу­гунги кунга қадар инновацион фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш деярли ривожланмаган. Интеллектуал компонент мавжуд бўлган жойда қўшимча қиймат юқори бўлади.
     Халқаро фармацевтика федерацияси (FIP)нинг юз йиллигига ба­ғишланган 2012 йилги декларациясида фармацевтлар ва олимлар дори воситаларини ишлаб чиқиш, тарқа­тиш ва улардан масъулиятли фойдаланиш усулларини такомиллаштириш ҳисобидан дунё аҳолиси саломатлигининг яхшиланиши ва даволаш натижалари учун масъулиятни ўз зиммаларига олдилар. Ушбу мақсадга эришиш барча турдаги фармацевтика хизматларини кўрсатиши ва бутун дунёда соғлиқни сақлашнинг олдида турган муаммоларни ҳал қи­лиши мумкин бўлган пухта билимли фармацевтлар ва олимларнинг етарли миқдорини талаб қилади. Шунинг учун кластеримизнинг вазифаларидан яна бири халқаро инновацион экотизимга интеграциялашишдан иборат. Дунёда жуда кўп сонли инновацион кластерлар ташкил этилган бўлиб, биз тажриба ва маълумотлар билан доимий алмашинувни ташкил этиш орқали шу каби марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишимиз зарур. Ўз илмий-тадқиқот базамизнинг ривожланиши бизга халқаро тадқиқот дастурлари, конференция ва симпозиумларда иштирок этиш имконини беради.
     – Кўлами ва истиқболи жиҳа­тидан бундай улкан кластернинг ташкил этилишини молиялаштириш қай тарзда ва ким томонидан амалга оширилмоқда?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.