Kadrlar masalasi

Аграр таълимдаги ислоҳотлар – кун талаби

6/2020

     Жаҳон бозорида айрим табиий ресурслар нархи пасайиб, озиқ-овқат­нинг ба­ҳоси ошиб бораётган шу кунларда кўплаб давлатлар ун, дон, гуруч, ёғ, картошка каби маҳсулотларни экспорт қилишга чекловлар ўрнатмоқда. Айниқса, пандемия инсоният учун озиқ-овқат хавфсизлиги ҳаёт-мамот масалаларидан эканини яна бир карра исботлади.
     Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтиришга устувор аҳамият қа­ратилиб, суғориладиган майдонларда 2-3 мартадан ҳосил олиш, фойдаланилмаётган ерларни ўзлаштириш чоралари кўрилмоқда. Сўнгги уч йилда соҳада манфаатдорликни ошириш, оддий қилиб айтганда, деҳқон ва фермерларни бой қилиш учун ҳамма зарур шарт-шароит яратила­ётир. Шунинг баробарида аграр со­ҳада илм-фан-ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, илмий иш­ланмалар натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш борасида ҳам изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бунда эса Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган стратегияси дастуриламал бўлаяпти.
     Тошкент давлат аграр университети соҳа учун кадрлар тайёрловчи етакчи олий таълим муассасаларидан ҳисобланади. Университет ўзининг 90 йиллик фаолияти давомида 90 мингдан ортиқ малакали кадрлар етказиб берган. Жумладан, Лотин Америкаси, Африка ва МДҲ давлатларидан мингдан ортиқ талабалар таҳсил олишган. Шу билан бирга университет профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий давлатлар учун 70 дан ортиқ фан номзодлари, 10 нафардан ортиқ фан докторлари тайёрланган.
     Қувонарлиси, аграр таълим тизимини ислоҳ қилиш йўлида дадил ва кенг қамровда олиб борилаётган ишлар самарасида Тошкент давлат аграр университети 2020 йилда миллий рейтинг тизимида 5-ўринни эгаллади. Бундан ташқари университетни дунёнинг энг яхши 1000 та олий таълим муассасалари рўйхатига (QS ranking) киритиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилиб, белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.
     Бугунги кунда рақамли иқтисо­диёт барча соҳа қатори аграр тизимни давр талабларига ҳамоҳанг тарзда такомиллаштиришнинг асосий шарти экани тобора аён бўлиб бормоқда. Шунга кўра Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар инс­титутида «Қишлоқ хўжалигини ра­қамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари масалалари» ҳамда «Профессионал таълим муассасалари билан ишлаш бўйича» проректор лавозимлари жорий этилди. Бу эса ўқув жараёнига рақамли ва АКТ воситалари кенг жорий этилиши, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан олий таълим таълимнинг узлуксизлигини кафолатлашга имкон беради.
     Шунингдек, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш мақсадида аграр соҳа­сидаги олий таълим муассасаларининг 20 та мутахассислик кафедралари агросаноат мажмуига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари, илмий марказлари ва ташкилотлари қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларининг кафедраларига мос йўналишлар бўйича бириктирилиши ишлаб чиқариш соҳасидаги сўнгги илмий янгиликларни талабалар эътиборига етказишга, таълим ва амалиёт уйғунлигига хизмат қилмоқда.
     Президентимизнинг 2020 йил 12 июндаги қарорига асосан Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб янгидан 6 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 11 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қў­йилди. Шунингдек, 25 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 33 та магистратура мутахассислиги бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари хорижий тажрибалар асосида таълимнинг кредит-модуль тизими асосида ишлаб чи­қилиб, амалиётга босқичма-босқич жорий этилмоқда.
 
 
 
Ботиржон СУЛАЙМОНОВ,
Тошкент давлат аграр университети ректори
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.