«Яккасарой» технобоғида тадбиркорларга қулай шароит яратилмоқда. Мазкур боғ 2013 йили Тошкент шаҳри ҳокимининг қарорига биноан Текстилькомбинати ўрнида барпо этилган эди.
Айни чоғда, унинг ҳудудидаги хоналар тадбиркорлик субъектларига ижарага бериб келинмоқда. Бугунги кунда уларнинг сони 205 тадан ортди. Ҳудудда 5 713 иш ўрни яратилган.
Кенг жамоатчиликни мазкур технопарк фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида раҳбарият ОАВ ходимлари билан учрашув ташкил этди. Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ташкил этилди.