MTA Tashkent Mining

Туркия фойдали қазилмаларни тадқиқ этиш ва қидириш бош бошқармаси: 85 йиллик тажриба – Ўзбекистон манфаати йўлида

5/2020

     “TAIC” халқаро компанияси Ўзбекистонда “МТА Tashkent Mining” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонанинг ягона мулкдори сифатида фаолият юритади.
     Фойдали қазилмаларни қидириш бўйича 1935 йилда ташкил этилган ушбу турк миллий компанияси ўтган даврда катта иш тажрибасига эга бўлди. Бу ҳақида сўз юритар эканмиз, компаниянинг муваффақиятли фаолия­ти ортида Туркия Республикасининг кучли инфратузилма ва ресурсларга эга бўлган Энергетика ва табиий ресурслар вазирлиги кўмаги ҳамда тажрибали техник ходимларнинг машаққатли меҳнати турганини таъкидлаш лозим.
     Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг 2018 йил 29 май – 1 июнь кунлари Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи доирасида Фойдали қазилмаларни тадқиқ этиш ва қидириш бош бошқармаси (МТА) билан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ўртасида Қўшма геологик разведка лойиҳасини амалга ошириш ҳақида битим имзоланди. Ушбу ҳужжат асосида Ўзбекистонда геология-қидирув ишларини олиб бориш мақсадида 2018 йил 18 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан лойиҳа оператори сифатида “МТА Tashkent Mining” МЧЖ таъсис этилди.
     Барча участкаларда аэрогеофизик тадқиқотлар якунлангач, мазкур хорижий корхона директорлар Кенгашининг 2020 йил 29 январдаги қарорига мувофиқ Кадир Девели компаниянинг Бош директори этиб тайинланди. Жаноб Кадир Девели тоғ-кон қазиб чиқариш саноати соҳасида 20 йиллик малакага эга бўлиб, илгари Ғарбий Австралия ва Туркиянинг олтин конларида турли лавозимларда ишлаган ва Чоплер олтин конини топган экспедиция гуруҳи аъзоси саналган. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Чоплер Туркиядаги энг йирик очиқ олтин конларидан бири ҳисобланади.
     “МТА Tashkent Mining” МЧЖнинг Ўзбекистондаги фаолияти асосан фойдали қазилмаларни қидириш ишларига қаратилган. Қазилмаларни тадқиқ этиш ва қидириш умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ ва албатта, ушбу соҳадаги кўп йиллик тажриба ва билимлар асосида олиб борилади. Аномалийнинг икки ва уч ўлчамли хариталарда тузилма изоҳлари аэрогеофизик ўлчашлар натижалари бўйича олинган маълумотларни қайта ишлаш йўли билан яратилади. Мақсадли соҳалар геологик тадқиқотларни таққослаш йўли билан аниқланади. Объектлар дала шароитида батафсил ўрганилади, юза намуналари эса геокимёвий таҳлил қилинади. Ушбу намуналар ва минераллаштириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда бурғулаш режаси тузилган. Жорий йилнинг октябрь ойида бошланган бурғулаш дастури изчил давом эттирилади.
     Бурғулаш ишлари ёрдамида 1993 йилдан 1998 йил­гача бўлган даврда рус мутахассислари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида аниқлаган вольфрамнинг юза минераллашувини таҳлил қилиш лозим. Шу билан бирга, Cu – Au минераллашуви ҳам ўрганилади, ушбу элементлар “МТА Tashkent Mining” техник гуруҳи томонидан ўтказилган дала тадқиқотлари жараёнида аниқланган эди. Ушбу лойиҳа доирасида биринчи босқичда 40 000 метрни бурғулаш режалаштирилган. Шунингдек, конларда ҳажми 10 млн. долларга баҳоланаётган геологик қидирув ишлари ҳам олиб борилади.
     Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, бутун разведка жараёнининг ҳар бир босқичида инсон саломатлиги ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш вазифаси устувор аҳамият касб этади. Жаҳон коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳозирги вазиятни инобатга олган ҳолда белгиланган ишлар зарур хавфсизлик чоралари замирида давом этмоқда.
     Яқин истиқболда “МТА Tashkent Mining” Тошкентда сифатни баҳолаш/назорат қилиш (QA/QC) ва маълумотлар хавфсизлиги тартиботларига доир халқаро талабларга жавоб берадиган таҳлилий лабораторияни ташкил этишни режалаштирмоқда. Лаборатория биносини ижарага олиш ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш каби ташкилий масалалар аллақачон ҳал қилинган. Уни бошқариш масаласига келсак, хорижий корхона са­лоҳиятли экспертлардан иборат ўз техник гуруҳини тузган. Бундай лабораторияларни лойиҳалаштириш, асбоб-ускуналарни монтаж қилиш билан олтин конларида ишлаш бўйича катта тажрибага эга юқори малакали мутахассислар шуғулланиб келишади.
     “МТА Tashkent Mining” МЧЖнинг стратегик мақсади, энг аввало, ҳар икки мамлакатнинг умумий манфаатларига хизмат қилиш, Ўзбекистонда кон очиш, бунинг учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишдан иборат. Мухтасар айтганда, 2023 йилга қадар белгиланган аниқ мақсадларга эришиш учун дадил ва қатъий қадамлар қўйилмоқда.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.