Бугун пойтахтдаги «Баркамол авлод» болалар ижодиёт уйи марказида Халқ таълими вазирлиги томонидан туманлардаги «Баркамол авлод» болалар марказлари ва ахборот ресурс марказларидаги мавжуд бўш иш ўринлари учун «Меҳнат ярмаркаси» ташкил этилмоқда. Мазкур меҳнат ярмаркасида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятларидан жами 230 дан ортиқ иш ўринлари мавжуд бўлиб, йўналишларга келсак, марказ директори, директор ўринбосари, услубчи, тўгарак раҳбарри, маданий ва оммавий тадбирлар ташкилотчиси, ахборот-ресурс маркази мутахассиси лавозимлари, шунингдек АРМдан директор, услубчи, библиограф, маркетолог, кутубхоначи лавозимлари қўйилган.