Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ITF туркумига кирувчи халқаро турнир якунланди.
Дунёнинг йигирмага яқин давлатидан олтмишдан зиёд теннисчи иштирок этган мазкур мусобақанинг яккалик баҳслари финалида истеъдодли теннисчиларимиз Жўрабек Каримов ва Саидаъло Саидкаримов кортга чиқди.
Унда Ж.Каримов 5:7, 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолибига айланди.
Ж.ТОШХЎЖАЕВ,
ЎзА мухбири