ФАО ва «Zamin» Халқаро жамоат фонди томонидан Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига бағишланган қўшма акция ташкил этилди

     Ҳар йили 16 октябрда дунё миқёсида Бутунжаҳон озиқ-овқат куни нишонланади. Жорий йилда ушбу сана “ҳеч кимни ортда қолдирмаслик” тамойилига мувофиқ ишлаб чиқариш, овқатланиш сифати, атроф-муҳит шароитлари ва ҳаёт сифатини яхшилаш учун янада самарали, инклюзив ва барқарор агро озиқ-овқат тизимларига ўтиш зарурлиги тўғрисида одамларнинг хабардорлигини оширишга бағишланган.
     Жаҳон озиқ-овқат куни муносабати билан жорий йилнинг 15 октябрь куни ФАО томонидан «Zamin» Халқаро жамоат фонди билан биргаликда ташкил этилган «Тўғри овқатланиш ва ердан оқилона фойдаланиш» бўйича кенг кўламли акция Тошкент шаҳридаги 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатда бўлиб ўтди. Бундай акциялар Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим мактабларида ҳам ўтказилди.
     Бу ерда «Zamin» Халқаро жамоат фонди, ФАО, Халқ таълими вазирлиги ва Президент таълим муассасалари агентлиги ташаббуси билан «Zamin Eco-Education» дастурининг «Ёш фермер» янги лойиҳасининг расмий очилиши ҳам бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари биологик хилма-хиллик ва тўғри овқатланиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишлари мумкин. Октябрь ойи охирига қадар Республикамиздаги «Zamin Eco-Education» дастури амалга оширилаётган барча мактабларда иссиқхоналар қуриб берилади. Шунингдек, ушбу иссиқхоналар зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланади. Ердан оқилона фойдаланиш борасидаги тадбирларга 15 мингдан ортиқ ўқувчилар жалб этилади. Мунтазам равишда интерактив семинарлар ўтказилади.
     «Экологик таълим ва тарбия барқарор ривожланишни таъминлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда масъулиятни оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади, пировард натижада у жамиятнинг экологик маданиятини шакллантиради. Шу билан биргаликда, ёшлигидан тўғри овқатланишни ўргатиш аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, очликка барҳам бериш ва озиқ-овқат хавфсизлигини ошириш мақсадида соғлом озиқ-овқат фойдасига онгли танлов қилиш имконини беради. Шу сабабли, ушбу лойиҳани амалга ошириш, айниқса, долзарб ҳисобланади ва Барқарор Ривожланиш Мақсадларига тўлиқ мос келади»,дейди ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Шерзод Умаров.
     Таъкидлаш жоизки, ФАОнинг «Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш» лойиҳаси доирасида грант асосида 22 та иссиқхона қурилиб, республикадаги ихтисослаштирилган мактаблар ва эко-мактабларига топширилди. Ушбу иссиқхоналарда ўқувчиларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги, экология ва ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида машғулотлар ўтказилади.
     Бундай иссиқхоналардан бири 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида қурилди. Унинг очилиши Бутунжаҳон озиқ -овқат кунига бағишланган байрам акцияси доирасида бўлиб ўтди. Болаларга тўғри овқатланиш ва ердан оқилона фойдаланиш бўйича тақдимотлар ўтказилди; иссиқхоналардан фойдаланиш ва соғлом овқат тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ҳам ўтказилди. Тадбир якунида кўнгилочар дастур ҳам ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.
 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.