ФАО Ўзбекистон картошкачилик тармоғини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича техник кўмак кўрсатмоқда

     2021 йил 11 март, Тошкент – БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) нинг «COVID-19 инқирозига жавобан картошкачилик тармоғиини реабилитация қилиш ва ривожлантириш» техник ҳамкорлик лойиҳасининг кириш семинари бўлиб ўтди. Умумий қиймати 195 минг доллар бўлган лойиҳа Ўзбекистонда 2021-2023 йилларда амалга оширилади.
     Тадбирда ФАО мутахассислари ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари лойиҳанинг мазмун-моҳияти, мақсад ҳамда вазифалари ҳақида сўз юритдилар. Семинарда, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Илмий-тадқиқот институтлари, ТошДАУ, ННТ, уюшмалар, хусусий сектор ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этдилар.
     «Лойиҳанинг асосий мақсади картошка ишлаб чиқариш соҳаси салоҳиятини оширишдан иборат. Бунга картошка навларини рўйхатга олиш ва уруғлигининг сертификатлаш тизимини такомиллаштириш, илмий тадқиқотлар йўналишини модернизациялашни такомиллаштириш, юқори сифатли картошка ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва тайёр маҳсулотларининг омборхоналарда сақлаш шароитларини яхшилаш орқали эришилади», – дейди Ўзбекистондаги ФАО вакили ўринбосари Шерзод Умаров.
     Марказий Осиёда картошка озиқ-овқат хавфсизлиги ва даромад олиш учун энг катта салоҳиятга эга асосий экинлардан бири бўлиб, аҳоли жон бошига 52,6 кг йиллик истеъмол билан «иккинчи нон» ҳисобланади.
     Ўзбекистонда картошкачилик соҳасининг салоҳиятини ошириш, янада юқори, барқарор ҳамда сифатли картошка ҳосилини олиш мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади ва коронавирус пандемиясининг қишлоқ хўжалигига салбий таъсирини камайтиришга ҳисса қўшади. COVID-19 инқирозига жавобан картошкачилик секторини тиклаш ва ривожлантириш уруғларни сертификатлаш тизими, экинларни зараркунандалардан оқилона ҳимоя қилиш ва селекция тадқиқотлари соҳасида маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантиришни ўз ичига олади.
     Лойиҳанинг амалга оширилиши илғор хорижий тажрибалар асосида барқарор картошка ишлаб чиқариш тизимини ривожлантиришга хизмат қилади. Картошка навларини рўйхатга олиш ва уруғларни сертификациялаш тизимларини яхшилаш фермерларга сифатли уруғлик материалларидан фойдаланиш имконини беради. Лойиҳа доирасида ўтказилиши режалаштирилаётган ўқув-семинарлар Ўзбекистонда картошкачилик секторини янада ривожлантириш мақсадида картошка етиштириш технологияларини такомиллаштириш, зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишнинг янги усуллари бўйича фермерларга маслаҳат берадиган билим тарқатиш хизматлари ҳамда уруғчиликни сертификатлаш бўйича мутахассислар салоҳиятини ошириш имконини беради.
     Лойиҳа гендер тенглиги масалаларини ҳам ўз ичига олган Инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашув (Human Rights Based Approach, HRBA) га мувофиқ амалга оширилади. 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожлантириш бўйича кун тартибининг асосий шиори ҳисобланган «Ҳеч кимни ортда қолдирманг» шиори лойиҳанинг тамойили ҳисобланади.
 

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.