Навоий шаҳрида яшовчи Дилобар Ёдгорова халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ёшлардан. У ҳунармандчиликнинг замонавий апликация йўналиши сирларини пухта ўзлаштирган.
Дилобарнинг ўзига хос услубда тикаётган чойнакпўш, елпиғич, дўппи, сўзана ва миллий либослари нафислиги, бетакрорлиги ва рангларининг ёрқинлиги билан ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.
Fikr bildirish