Munosabatlar mustahkamlanmoqda

     Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан давра суҳбати ўтказилди. Мамлакатимизда хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ва маданий-маърифий алоқалар тобора мустаҳкамланмоқда. Юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари, миллий анъана ва урф-одатларини сақлаш ва уни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида 134 миллий маданий марказ ва 34 дўстлик жамияти фаолият кўрсатмоқда. Президентимизнинг шу йил 19 майдаги «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони жамиятда барқарорлик, тинчлик ва тотувликни таъминлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда. Шунингдек, суҳбат давомида хорижий давлатлар билан алоқаларни яхшилашга оид фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича бажарилаётган ишлар, галдаги вазифалар ҳақида сўз борди.
Манба: «ЎзА»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.