Noan‘anaviy sayyohlik

     Навоий вилоятининг сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш, сайёҳлар оқимини кенгайтириш ва халқаро миқёсда самарали тарғиб қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Нурота туманида экотуризмни ривожлантириш мақсадида хорижий сайёҳлар учун хизмат кўрсатадиган “Ruslan eko service” оилавий корхонаси фаолият бошлади.  Туманнинг Сентоб қишлоғида 2 та 30 ўринли уй-меҳмонхона ва 25 ўринга мўлжалланган замонавий меҳмонхона қурилиб, фойдаланишга топширилгани вилоятга сайёҳлар оқимини янада кўпайтиришга хизмат қилмоқда. Хорижлик сайёҳларга малакали таржимон-экскурсовод кўмагида намунали хизмат кўрсатилаётир. Айниқса, қишлоқ ўртасидаги «Акко» булоғининг шифобахш суви сайёҳлар эътиборини тортади. Сармишсой ва Айдаркўл атрофида янги туристик инфратузилмани ривожлантириш мақсадида “Буюк Ипак йўли – Конимех – Айдаркўл” ва “Навоий – Айдаркўл экотуризм”, “Навоий – Нурота – Руслан эко сервис” ҳамда “Навоий – Тўдакўл” каби янги туристик йўналишлар очилиши режалаштирилган. Нурота туманидаги Чашма зиёратгоҳи ёнида музей биноси, “Ҳунармандлик маркази” мажмуаси, 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона қуриш лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.Айниқса, сув ҳавзасида қайиқда, чўл бўйлаб туяда саёҳат, балиқ ови, маҳорат дарслари асосида миллий таомлар тайёрлашнинг йўлга қўйилиши сайёҳларга ўзгача завқ улашади. Бугунги кунда вилоятда 421 маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, айниқса, Қосим Шайх, Мавлоно Ориф Деггароний ва Работи Малик карвонсаройи каби маданий мерос объектлари сайёҳлар билан доимо гавжум. 2016 йилнинг биринчи ярмида вилоятга 1030 нафар хорижлик сайёҳ келган бўлса, 2017 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 4000 дан ошиб кетди. Қилинаётган ишларнинг барчаси сайёҳлар сонининг ортишига хизмат қилмоқда.
 
Манба: «ЎзА»

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.