Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “Голден Форест” МЧЖ пахта чиқиндисидан момиқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган, – деб хабар ёзмоқда telegraf.uz сайти. Ушбу корхона банк томонидан ажратилган 600 млн. сўм миқдоридаги кредит эвазига замонавий технологиялар жиҳозланди. Бугунги кунда ташкилот кунига 60 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга, – дейилади хабарда.
Маълумот учун: Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи мобайнида Шофиркон туманида саноат йўналишида 22 та бизнес лойиҳа амалга оширилди. Йил охирига қадар эса ушбу кўрсаткични 29 тага етказиш мўлжалланган, – дейди ушбу хабар муаллифи.