Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаевнинг Kun.uz`га маълум қилишича, ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини давом эттиради, бензин нархини ошириш режалаштирилмаяпти.
«3 ойлик захира бор. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар мутлақо асоссиз», – деди Маҳмудхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ушбу маълумотни Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» ва «Ўзтрансгаз» АЖлар ҳам рад этган эди.
Расмийларнинг айтишича, «Ўзбекнефтгаз» шохобчаларида бензин нархи республика бўйича бир хил бўлиши қатъий назорат қилинади.
Манба: Kun.uz