Bolalar oromogohlarga yo‘l oldi

      Тошкент марказий темир йўл вокзалида Хоразм вилоятидан келган 400 нафар ўғил-қиз тантанали кутиб олиниб, пойтахт вилоятининг Паркент ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги “Бойчечак” ҳамда “Меҳржон” оромгоҳларига кузатиб қўйилди.
 
    Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлодни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг ўқиб-изланиши, ўз устида ишлаши ва истеъдодини юзага чиқариши учун қулай шароит яратиш, бўш вақти, хусусан, ёзги дам олиш кунлари ҳар томонлама мазмунли ўтишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда.
    Маълумотларга кўра, жорий йилда мамлакатимизда 213 стационар, 795 кундузги ва 141 меҳнат ва дам олиш, умуман, 1 минг 149 оромгоҳ фаолият кўрсатади. Мавсум давомида 39 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига қарийб 290 мингга яқин ўқил-қизни дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган.
   Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашидан маълум қилишларича, жорий йилда ҳудуддаги 20 болалар оромгоҳига 14 минг 814 нафар, халқ таълими тизимидаги ўқув муассасаларида ташкил этилган кундузги дам олиш масканларига қарийб 17 минг 500 ўқувчини қамраб олиш кўзда тутилган.
  Мактаб ўқувчиларининг ёзги таътили бекаму кўст ўтишини таъминлаш мақсадида оромгоҳларни тайёрлаш ва болажонлар учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, ёзги соғломлаштириш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилди. Оромгоҳларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, улар зарур анжом ва жиҳозлар, китоб ва босма нашрлар, тўгараклар ўқув воситалари, спорт товарлари билан таъминланди.
   Болаларнинг мириқиб дам олиши учун қизиқарли маданий-маърифий, спорт тадбирлари, таниқли ижодкорлар билан учрашувлар, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган викториналар, интеллектуал ўйинлар, танловлар ўтказилади, табиат қўйнига саёҳатлар уюштирилади.
  – Бу ердаги оромгоҳларга биринчи марта келишим, – дейди Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Иззат Юсупов. – Олтинчи синфда ҳам аъло баҳоларга ўқиб, ота-онамни қувонтирмоқчиман. Шунинг учун оромгоҳда мириқиб дам олиш билан бирга, хорижий тиллар, расм ва мусиқа тўгаракларига ҳам қатнашаман.
     Жорий мавсумда Хоразм вилоятидан 1250 нафар ўғил-қизни Тошкент вилоятида жойлашган болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олдириш режалаштирилган.
ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.