Хивадаги «Ичан-Қалъа» музейи чипталарини интернет орқали сотиб олиш имконияти пайдо бўлди

     Хива шаҳридаги «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасида чипталарни интернет тармоғи орқали ва мобил қурилмалари ёрдамида брон қилиш, сотиб олиш хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда музей-қўриқхона расмий сайти хабар бермоқда.
2019 йилдан сайёҳликни ривожлантириш, музейга ташриф буюрувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, ҳисоб-китоб ишларида шаффофликни таъминлаш, ахборот-технологияларини соҳага кенг татбиқ қилиш, музейга ташриф буюрувчиларнинг ҳисобини юритиш ва электрон чипталар сотишни автоматлаштирилган тизимини яратиш бўйича лойиҳа босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.
      Бу тизимнинг биринчи босқичи 2019 йил апрель ойида ишга туширилди ва барча музейга ташриф буюрувчиларга электрон чипталар сотиш ягона чиптахона орқали йўлга қўйилди. Бундан ташқари, сайёҳлар учун мобил қурилмалари орқали тўлов тизимларидан фойдаланиб, чипта нархини масофадан тўлаш хизмати хам йўлга қўйилди. Натижада чиптахона олдидаги навбатлар қисқарди, давлат бюджетига тушумлар эса 2-2,5 баробарга ошди.
Энди барча сайёҳлар учун масофадан туриб музей чипталарини харид қилиш ва брон қилиш тизими ҳам ишга туширилди. Бу қулайликдан музей-қўриқхона сайтидаги интерактив хизматлар бўлими орқали фойдаланиш мумкин.
      «Ичан-Қалъа» музей-қўриқхонаси Ўзбекистон фуқаролари учун учта тарифни таклиф қилмоқда. 
STANDART-UZ тарифида сайёҳларга қайси музейга киришни танлаш ҳуқуқи берилган. Бунда катталар учун ҳар бир музейга кириш нархи 2000-4000 сўм, болалар учун 1000-2000 сўм қилиб белгиланган.  
            Барча музейларга кириш ҳуқуқини берувчи VIP-UZ тарифи чипталари катталар учун 50 минг сўм, болалар учун 25 минг сўм қилиб белгиланган.
Музейларни томоша қилмасдан, фақат «Ичан-Қалъа» ҳудудига кириш ҳуқуқини берувчи ECONOM-UZ тарифи чипталари катталар учун 10 минг сўм, болалар учун 5 минг сўм қилиб белгиланган.
   Манба: kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.