Илк марта аёл киши солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси буйруғига биноан Исломова Наргис Зарибджановна Тошкент шаҳар Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ ахборот хизмати хабар берган.

Наргис Исломова янги лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, Исломова 1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини Муҳандис-иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.  У 1993 йилдан буён давлат солиқ органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда. 

Шунингдек, Исломова Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси махсус унвонига эга.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.