Ҳиндистон Термизда Афғонистон фуқаролари учун қисқа муддатли курслар ташкил этади

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йил 3 декабрь куни Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Ҳиндистон бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Панкаж Саран, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Вижай Тҳакур Сингҳ ҳамда ТИВ департаменти директори Дипак Миттал билан музокаралар ўтказди.

ТИВ хабарига кўра, учрашувлар чоғида икки мамлакатнинг афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш йўллари, шунингдек, ушбу мамлакатда турли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳиндистон томони Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистонни тинч йўл билан ривожлантириш борасидаги сиёсатини қўллаб-қувватлашини билдирди. Суҳбатдошлар сўзларига кўра, Ўзбекистон афғон муаммосини ҳал қилишда муҳим роль ўйнамоқда ва бунда аввало Афғонистон халқи манфаатларини илгари сурмоқда.

Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини тайёрлаш бўйича Таълим маркази базасида Афғонистон учун миллий кадрларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳиндистон томони ушбу марказда Афғонистонда энг кўп талаб этилаётган мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.