Ishbilarmonlik muhiti va investitsiya iqlimini takomillashtirish yo‘lida

     Хабарингиз бор, республикамизда 5-6 ноябрь кунлари халқаро инвестицион форум бўлиб ўтди. Мазкур форумда дунёнинг 33 давлатидан йирик фирма ва компаниялари, инвестиция фондлари молия муассасалари жумладан, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки ва бошқа етакчи халқаро иқтисодий ташкилотларининг 600 нафарга яқин вакиллари, олимлар, экспертлар иштирок этди. 
       Мазкур форумнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикасида давлатнинг хусусийлаштириш дастурига киритилган етакчи корхоналарни тақдим этиш ва уларни ишлаб чиқаришнинг модернизацияланиши ва технологик янгиланишини таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий қилишга қаратилгани билан янада аҳамиятли бўлди. Тадбир дастуридан йиғилишлар, йирик чет эл инвесторларининг Ўзбекистонда бизнес юритиш тажрибасига оид маърузалари, иқтисодиётнинг турли йўналишлари бўйича секциявий йиғилишлар ва улар доирасидаги хусусийлаштириш учун таклиф этилаётган обектлар тақдимоти, ўрин олди, шунингдек анжуман иштирокчилари ҳудудлардаги ишлаб чиқариш корхоналарига ҳам бориб, ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Хусусан, форум иштирокчилари Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Бухоро ва яна бир қатор вилоятларда бўлиб, ҳудудларнинг саноат салоҳияти, инвестиция киритиш таклиф этилаётган корхоналар фаолияти, хорижлик ишбилармонлар учун яратилган қулайлик ва имтиёзлар билан танишди.
Маълумки, қайси мамлакатда сармоядорлар учун қулай инвестициявий муҳит яратилган бўлса, ўша жойга интилиш янада  кучиб бораверади. Бугунги кунда Ўзбекистон ҳам халқаро сармоядорлар учун ўта жозибадор мамлакат сифатида тан олинмоқда. Бунга биргина Навоий вилояти иқтисодиётида кузатилаётган жадал ривожланиш суръатлари, чет эллик инвесторларнинг мазкур ҳудудда фаолият кўрсатаётган корхоналарига бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётгани ҳам яққол мисолдир.Чунки, мазкур ҳудудда саноатни янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали замонавий корхоналарни ташкил қилиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш борасидаги ишлар кўлами йил сайин кенгаймоқда. Ҳозирда Навоий республикамизнинг иқтисодий салоҳияти жадал юксалиб бораётган навқирон вилояти саналади. Зеро, вилоят ўзига хос бой тарихга эга, аҳолиси меҳнаткаш. Бу ерда йирик ишлаб чиқариш қувватлари кўп. Бугунга келиб вилоят республикамизнинг ҳар томонлама ривожланган, обод ҳудудига айланди.
         Вилоятда хорижий инвестиция иштирокида ташкил этилган 50 дан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда.  Форум иштирокчилари вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш объектларидан бири бўлган «Қизилқумцемент» акциядорлик жамиятида бўлиб, корхона фаолияти, инвесторлар учун яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди. Чунки, «Қизилқумцемент» акциядорлик жамияти мамлакат иқтисодий тараққиётига муносиб улуш қўшиб келаётган йирик корхоналардан биридир. Корхонада йилига 3 миллион тоннадан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, бошқа асосий кўрсаткичлар бўйича ҳам катта муваффақиятларга эришилмоқда. Бу албатта, заводда меҳнат қилаётган ишчилар, муҳандислар, раҳбар ходимларнинг сидқидилдан қилаётган меҳнатлари натижасидир. Бу ерда амалга оширилаётган техник қайта жиҳозлаш ва автоматлаштириш, реконструкция ва модернизациялашга қаратилган кўплаб лойиҳаларнинг ишлаб чиқаришга тадбиқ этилганлиги ҳам ушбу ютуқларга омил бўлмоқда.
     Истиқлол йилларида бозор муносабатларининг шаклланиши ҳамда иқтисодиётнинг эркин ривожланиши туфайли барча жабҳаларда янгиланишлар рўй берди. Айниқса, йирик саноат тармоқларининг жадал суръатларда ривожланиши соҳадаги ютуқларга қанот бўлмоқда. «Қизилқумцемент» акциядорлик жамияти жамоаси олдида турган асосий мақсад сифатли цемент маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва истеъмолчиларнинг талабларини қондириш ва уларнинг ишончли ҳамкорига айланишдир. Бу борадаги интилиш, изланиш ва ҳаракатлар кутилган самарани бераяпти.
       Юқори маркали цемент маҳсулотларига дунёнинг кўплаб мамлакатларидан харидор топилмоқда. Экспорт салоҳиятининг ўсиши эса, янги техника ва технологияларни ҳаётга татбиқ этиш учун шароит яратаяпти. Корхонада халқ истеъмолимоллари билан биргаликда ҳукуматимизнинг маҳаллийлаштириш Дастури асосида ички эҳтиёжлар учун импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Кечаю кундуз ишлаётган ҳар бир цех бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бирини иккинчисисиз тасаввур этиб бўлмайди. Тоғ-кон цехи карьерлардан хомашё етказиб берса, хомашё бўлинмаси маҳсулотни тайёрлаб клинкер ишлаб чиқариш цехига жўнатади. Клинкер майдалаш цехида тайёр маҳсулотга, яъни цементга айлантирилади. Бу катта жараённи босиб ўтиш учун, албатта, юқори қувватли техникалардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистонда хорижий сармоядорларнинг фаол ва эркин иш юритиши учун жуда кенг қулайликлар яратилган. Турли имтиёз ва имкониятлар ҳамда қонун билан кафолатланган преференциялар дунёнинг кўплаб бизнесменларининг ҳамкорликка бўлган қизиқишини кучайтирмоқда. 
     – Президент Ислом Каримов томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самарасини “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти мисолида ҳам кўрдик, – дейди «Heidelberg Cement AG» компанияси бош ижрочи директори Андреас Керн (Германия). – Улкан иқтисодий салоҳиятга эга мазкур корхонанинг акциялар пакетини харид қилишни режалаштирмоқдамиз. Халқаро инвестициявий форум доирасида “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти билан ўзаро англашув меморандумини имзолаймиз. 
Албатта, мустақиллик йилларида, айниқса, мамлакат тараққиёти ва истиқболини кўзлаб рўёбга чиқарилаётган ислоҳотлар, иқтисодиётнинг реал тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини, хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида мисли кўрилмаган ютуқларга эришилди. Мана шу Халқаро инвестиция форуми ҳам чет эл тадбиркорларининг ўзаро манфаатли ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиши, истиқболли ва тезкор суръатларда ривожланиб бораётган Ўзбекистон бозорида янги имкониятларни очишига хизмат қилади.
     Муҳташам Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққан Осиё тараққиёт банки бош директори Хуан Миранда, Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллер, Корея Республикаси саноат, савдо ва табиий ресурслар вазирининг биринчи ўринбосари Ли Хван Соп, Халқаро молия корпорацияси вице-президенти Димитрис Цицирагос, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан ва бошқалар Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йилларида эришган ютуқларини юксак баҳолади ва мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотининг 8 фоиздан ортиқ даражада сақланиб келаётган юқори ўсиш суръатларини, саноат ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси жадал ривожланаётгани ва халқимиз фаровонлиги янада юксалиб бораётганини алоҳида таъкидлади. 
       Форумнинг шўъба мажлисларида хусусийлаштириладиган муайян объектлар тақдимотлари бўлиб ўтди. Ёқилғи-энергетика мажмуаси, машинасозлик, Ахборот-коммуникация технологиялари, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, халқаро туризм соҳаларининг инвестициявий имкониятлари, чет эл капиталини хусусийлаштириш жараёнлари ва истиқболли инвестициявий лойиҳаларга жалб этиш учун ишбилармонлик муҳити ва инвестиция иқлимини такомиллаштиришга оид масалалар муҳокама қилинди. 
Форум якунида журналистлар учун брифинг бўлиб ўтди. Унда халқаро анжуман доирасида умумий қиймати 12,4 миллиард АҚШдоллари қийматидаги 100 дан ортиқ битим ва меморандум имзолангани эълон қилинди. Шунингдек, бошқа янги инвестициявий лойиҳалар бўйича музокаралар давомэтаётгани ҳам қайд этилди. 
    Бир сўз билан айтганда, мустақил тараққиёт йилларида мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодиётимиз тараққиёти, турмушимиз фаровонлиги йўлида эришилган ютуқли марралар самараси ўлароқ, бугун эл обод, кўнгил хотиржам, келажакка ишонч мустаҳкам. Бунда, албатта, юртимизда ҳукмрон тинчлик-хотиржамлик, миллатлараро тотувлик, ўзаро бағрикенглик ва, аввало, халқимизнинг матонатли меҳнати, метин иродаси маҳсули мужассам.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.