Mahalliylashtirish dasturi – amalda

Ishlab chiqaruvchilar faoliyati kengaymoqda

      Фарғона вилоятида саноат, сервис ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида 3 минг 825 истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда. Бунинг самарасида 805 миллиард сўмликдан зиёд инвестиция ўзлаштирилиб, 23 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
 
   Президентимиз раҳнамолигида иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш, таркибий ўзгаришларни янада кенгайтириш ва шу орқали макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижросини тўлиқ таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
    – Жорий йилнинг биринчи чорагида 460 истиқболли лойиҳа амалга оширилди, – дейди Фарғона вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи Шуҳратжон Тожиҳакимов. – Тижорат банклари томонидан 93 лойиҳа ташаббускорларига 14,3 миллиард сўм кредит маблағи ажратилди. Албатта, бу борада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор муҳим ўрин тутади. Чунки иқтисодиётимиз тараққиётида мазкур соҳанинг салмоғи тобора ортиб бормоқда. Ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш бўйича Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида асфальт-бетон, лок-бўёқ маҳсулотлари, “Кварц” акциядорлик жамиятида полиэтилен плёнка ва ўтга чидамли ғишт, “Қўқонспирт” акциядорлик жамиятида ип, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларининг ишга тушиши иқтисодий самарадорликка хизмат қилмоқда. Шунингдек, Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар сифатли ва кафолатли маҳсулот тайёрлаш имконини бераётир.
      “Қўқон механика заводи” очиқ акциядорлик жамиятида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга қатратилаётган эътибор самарасида импорт ўрнини босувчи бир неча турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
  Нефть-газ соҳасига бутловчи қисмлар тайёрловчи корхонада ўрнатилган хориж технологияларини ёш мутахассислар муваффақиятли бошқармоқда.  Бу бу ерга ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг аксарияти нафақат мамлакатимиз, балки Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Масалан, қозон пайвандлаш цехида Германия технологияси асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ўзининг сифати ва дизайни билан харидорларга манзур бўлмоқда.
     – Ҳозир ўзимизда ишлаб чиқарилаётган муқобил иситиш қозонлари, юқори босимга чидамли газ сиғими идишлари, газ баллонлари илгари хориждан келтирилар эди, – дейди “Қўқон механика заводи” очиқ акциядорлик жамияти корхонаси директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шарифжон Йўлдошев. – Маҳаллийлаштириш дастури доирасида нефть ва газ саноати корхоналари учун  бутловчи қисмлар, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 20 миллиард сўмликдан ортиқ тайёр маҳсулот харидорларга етказиб берилди.
     Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлашни ўзлаштириш вилоятимиз саноат салоҳиятини юксалтиришнинг энг муҳим омилидир. Бу корхоналар фаолиятини замонавий мезонлар асосида такомиллаштиришда жуда қўл келади.
ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.