Маълум бўлишича, бугунги кунга қадар агентлик томонидан юзга яқин номзодларга тегишли тавсиялар берилган.
Kun.uz, АОКА тақдим этган маълумотларга асосан, 20га яқин вазирликларнинг матбуот котибларини таништириб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби – меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра, давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилади.
Давлат органи ва ташкилоти раҳбари ахборот хизматлари ходимларига, бошқа тўловлардан қатъи назар, давлат бюджети ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ойлик устама тўлашга ҳақлидир.
Манба: Kun.uz