Андижон шаҳридаги Навоий ва Тинчлик кўчалари кесишган жойда қад ростлаётган беш қаватли турар-жой биноси «чиғаноқ» кўринишида бунёд этилмоқда, – дея хабар ёзмоқда telegraf.uz сайти. Унда таъкидланишича, лойиҳа қиймати 9 миллиард 602 миллион сўм бино 2 ва 3 хонали бўлиб, 32 та хонадондан иборат. Айни дамда бинонинг ичи ва ташқарисида сўнгги пардозлаш, эшик ва деразаларни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Навоий шоҳ кўчасида кўп қаватли уйлар қурилмоқда. 34 та хонадондан иборат ҳар икки бинонинг умумий қиймати 7 миллиард 200 миллион сўм. Ҳозир деворлари ва ташқи кўринишини безаш, пардозлаш ишлари якунига етмоқда, – ушбу хабар муаллифи.