Kreditlar bilan ta’minlash taklif qilinmoqda

     Тошкент вилоятида Ўзбекистон  Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ташаббуси билан ташкил қилинган ва ёшларда тадбиркорликка қизиқиш уйғотишга қаратилган акцияга старт берилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизматига таянган daryo.uz сайти.
 
     Акция моҳияти шундан иборатки, уч кун давомида Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги барча коллежларда «Ўз бизнесини бошлаш учун очиқ эшиклар кунлари» ўтказилиб, битирувчиларнинг бизнес ғояларини имтиёзли шартлар билан тижорат банклари кредитлари билан таъминлаш таклиф қилинади. Ушбу дастур Фарғона водийсининг уч вилояти ва Сирдарё вилоятида аллақачон ишга тушган ва ижобий натижалар келтирмоқда.
     Битирувчилар хусусий бизнеснинг кўплаб йўналишларига қизиқмоқда. Айниқса, хизмат кўрсатиш нуқталари, сартарошхоналар, аҳолидан хизматлар учун онлайн тўлов қабул қилиш пунктлари, автосервислар, қаҳвахоналар қизиқиш марказида бўлмоқда.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.