Ҳужжатга кўра, Мўйноқ туманида ривожланиб бораётган балиқчилик, чорвачилик, озиқ-овқат ва саноатнинг бошқа соҳаларини янада ривожлантиришга, ушбу йўналишларда янги лойиҳаларни амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида:
2019-2021 йилларда саноат соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар;
2019-2021 йилларда амалга ошириладиган истиқболли саноат лойиҳалари рўйхати тасдиқланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган истиқболли саноат лойиҳалари рўйхатида қуёш электростанциясини қуришни ташкил этиш ҳам бор.
Қайд этилишича, йилига ўртача 300 кун қуёшли бўлишини инобатга олиб, замонавий қуёш фотоэлектр станциясини қуриш имконияти мавжуд.
Лойиҳа қиймати (млн.долл.) – 5,0. Амалга ошириш муддати – 2021 йил, яратиладиган иш ўрни – 40.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқланган тармоқ жадвалларига мувофиқ белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
дастур доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда юзага келаётган камчиликлар ва муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўради;
истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвесторларни жалб қилиш юзасидан зарурий чоралар кўради;
лойиҳа ташаббускорларининг асосланган таклифлари асосида зарур ҳолларда Дастурга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ваколати берилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари билан биргаликда лойиҳаларни ўз муддатларида амалга оширилишини ташкил этиш мақсадида ташаббускорларга бизнес режа тайёрлашда, кредит маблағларини ажратилишида ҳамда зарур ҳужжатларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани, Мўйноқ шаҳар посёлкасининг 2040 йилгача бўлган муддатга ривожланиши бўйича бош режасини ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги ҳамда бош режага асосан Мўйноқ шаҳрида саноат лойиҳаларини жойлаштириш учун саноат зонаси ташкил этилган (5,5 га майдон).
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Мўйноқ туман ҳокимлиги саноат лойиҳаларини жойлаштириш учун барча зарурий инфратузилмага эга саноат зоналарига:
дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини;
ҳудуд ихтисослигидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириладиган лойиҳаларни;
экспортга йўналтирилган, импорт ўрнини босувчи ва маҳаллийлаштириш дастурига мос истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш таъминланади.
Манба: kun.uz