Ma’naviy – ma’rifiy ishlar ko‘lami kengaymoqda

  Миллий матбуот марказида Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан мамлакатимизда миллий ғоя тарғиботи ва маънавиймаърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
 
       Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари Қ.Қуронбоев, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Д.Муллажонов, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Ш.Ризаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида истиқлол йилларида миллий маънавиятимизни мустаҳкамлаш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш, навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
      Мамлакатимизда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар  самарадорлигини оширишга доир фармон ва қарорлар қабул қилиниб, ҳаётга изчил жорий этилмоқда. Уларнинг ижроси натижасида юртимизда маънавий-маърифий ислоҳотлар Республика Маънавият ва маърифат кенгаши, жойларда минтақавий-ҳудудий кенгашлар орқали мувофиқлаштириб борилмоқда.
     Давлатимиз раҳбарининг 2006 йил 25 августдаги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарори мазкур йўналишдаги ишларни тезкор давр руҳи билан ҳамоҳанг тарзда йўлга қўйиш, соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
       Республика Маънавият тарғибот маркази ёш авлодни ватанпарварлик, фидойилик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда юрт тақдирига дахлдорлик, тинч-осойишта, фаровон ҳаётимизга шукроналик туйғусини мустаҳкамлаш бўйича изчил фаолият олиб бормоқда. Шу мақсадда маънавият тарғиботчиларининг профессионал малака ва маҳоратини ошириш, улар сафини салоҳиятли, кўпчиликка, айниқса, ёшларга ижобий таъсир ўтказишга қодир мутахассислар билан кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
     Марказ қошида вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотларда маънавий-маърифий соҳага масъул ходимлар малакасини оширишга ихтисослашган «Маънавият тарғиботчиси» ўқув муассасаси ташкил этилди. 
      Етук олимлар, турли соҳа мутахассислари иштирокида яратилаётган тарғибот материаллари, буклет ва рисолалар истиқлол йилларида эришилган ютуқ ва марралар, бугунги саодатли кунларимиз, баркамол авлод тарбиясига қаратилаётган ғамхўрликнинг аҳамиятини теран англаш имконини бермоқда. Айни пайтда ушбу материаллар таълим масканларидаги «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари», «Ватан туйғуси» каби дарслар, «Маънавият соатлари»нинг янада сермазмун ўтишига хизмат қилмоқда.
   «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» республика кўрик-танлови жонкуяр, изланувчан, фидойи тарғиботчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибасини кенг оммалаштириш, меҳнатини рағбатлантириш имконини бермоқда. 
        Матбуот анжуманида ёшлар онгини турли таҳдидлардан ҳимоялаш, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик хусусида батафсил маълумот берилди.  Журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди. 
ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.