Matbuot anjumani bo‘lib o‘tdi

     Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ўзвиносаноат-Холдинг» Холдинг компаниясининг Марказий аппарати, ишлаб чиқариш ва савдо корхоналарида илғор алоқа ва ахборот технологиялари асосида виночилик соҳасининг ишлаб чиқариш ва иқтисодий самарадорлигини янада ошириш йўналишлари ва чора-тадбирлари» мавзусида матбуот онжумани  бўлиб ўтди.
     Тадбир ташкилотчиларининг эътироф этишича, холдинг тизимида алоқа ва ахборот технологияларининг кейинги ривожланиши Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзвиносаноат-Холдинг” ХКда 2015-2020 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурий маҳсулотларини ривожлантириш ва кенг жорий этиш дастури”га асосан амалга оширилмоқда.
     Мана шу йиллар давомида АКТнинг ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган, дейди Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутахассис Бобуржон Жантаев. – Хусусан, биринчи галда яъни, 2013-2014 йилларда тармоқ ва сервер инфратузилмасини яратишга аҳамият қаратилган бўлса, 2014-2015 йилларда умумий ахборот тизимлари жорий этилган. Қолаверса, марказий маълумотлар омбори ва таҳлилий тизимни яратиш ҳамда ишлаб чиқаришни автоматлаштириш тизимларининг интеграцияланган мажмуини яратиш ва жорий қилиш ишлари 2016 йилда тугалланади. Чунки, мамлакатимизда ахборот технологияларининг ривожлантириш бўйича изчил чора-тадбирларнинг амалга оширилаётгани боис юртимизда бизнесни жадал ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Шундай экан, компаниямиз фаолиятини янада ривожлантириш учун ҳам АКТ дан унумли ва ўз ўрнида фойдаланиш зарур. Шундай экан, айни пайтда олдимизда турган, ушбу соҳа ривожини таъминлашга қаратилган долзарб вазифаларимизни бажаришда барча имкониятларимизни ишга соламиз.
     Компания томонидан расмий корпаратив веб-сайт (WWW.vinsanoat. uz) орқали ахборот ва интерактив хизматлар кўрсатишга юқори эътибор қаратилмоқда. Сайт барча меъёрий кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда яратилган, доимий равишда янгиликлар бериб борилади.
     2015 йилнинг 3-чораги ҳолатига кўра, мазкур веб-сайт ва Давлат интерактив хизматларининг ягона портали орқали Холдинг коомпанияси жисмоний ва юридик шахсларга Холдинг ваканциялари ва тузилмаси ҳақида маълумот олиш, фуқаро ва ташкилотларнинг мурожаатларини кўриш, Холдинг раҳбарияти қабулига ёзилиш, компания маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни лицензиялаш тартиби ҳақида маълумот олиш ҳамда ушбу маҳсулотларни акциз маркаси ҳаққонийлигини текшириш каби интерактив хизматларни кўрсатади. 
     Анжуманда таъкидландики, юртимизда барча соҳаларда кузатилаётган юксалиш ҳамда тараққиёт бу соҳада ҳам ўз аксини намоён этмоқда. Шунинг учун ҳам компания жадал ривожланиб, иқтисодий салоҳияти ва имкониятлари юксалмоқда. Масалан, компания таркибида ҳозирда 600дан ортиқ корхона ва ташкилотлар мавжуд бўлса, улардан 72 таси саноат корхоналаридир. Ички бозорда маҳсулотларининг савдосини 79 та ихтисослашган улгурчи базалари ва 465 та фирма дўконлари амалга оширади. Бугунги кунда соҳага 11 мингдан зиёд киши жалб қилинган. Бу эса аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳудудларда саноатни олиб кириш ва муқим иш жойларини яратишда ушбу корхона ҳам муҳим ўрин тутаётганидан далолат бериб турибди. Тадбир давомида айтилдики, мазкур ташкилотда АКТ мана шу тарзда кенг кўламда ривожланса, компания фаолияти самарадорлиги янада ошади ва иш фаолияти билан боғлиқ барча янгиликларни тарғибот, ташвиқот қилиш ишлари янада жадаллашади.
     Дарҳақиқат, ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши ва ҳаётга фаол татбиқ қилиниши аҳолининг турмуш тарзини ўзгартириб, тадбиркорлик имкониятларини кенгайтирди. Хусусан, тижорат битимларини тузишнинг барча босқичида эски — қоғоз усулидан воз кечилиб, янги илғор йўналишлар пайдо бўлди.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.