Bunyodrorlik

Namanganda zamonaziy savdo markazi

   Наврўз умумхалқ байрами арафасида Наманган шаҳрида “Шодлик” савдо маркази фойдаланишга топширилди.
 
    Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлигининг тобора юксалиб бораётгани, аввало, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик туфайлидир.
 
    Вилоят марказининг Навоий кўчасида қад ростлаган уч қаватли “Шодлик” савдо марказида 1 миллиард 800 миллион сўмликдан зиёд қурилиш- монтаж ишлари амалга оширилди. Катта доира шаклидаги ойнаванд сарой ва унинг икки томонидан жой олган қанотлар шаҳарнинг темирйўл дарвозаси – вокзалдан бошланган катта йўл бошидаёқ кўзга ташланиб, халқимизнинг меҳмондўстлик рамзи сифатида қулоч очиб тургандек гўё.
 
    – Эски, тўкилиб ётган иморатлар ўрнида бунёд этилган бу савдо маркази шаҳримиз, айниқса, маҳалламиз аҳли учун муносиб байрам совғаси бўлди, – дейди “Исоқчўян” маҳалла фуқаролар йиғини раиси О.Охунов. – У шаҳримизнинг кўркига кўрк қўшиш билан бирга, юртдошларимизнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилади. Энди бу атрофда яшовчи аҳоли истаган кундалик эҳтиёж молларини шу ердан харид қилиши мумкин.
 
   Савдо марказининг биринчи қаватида озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ташкил этилади. Майдони бўйича вилоятдаги энг йирик савдо марказида халқаро андозаларда савдо хизмати кўрсатиш учун барча замонавий шароит яратилган. Музлатгич-витриналар, ҳаво алмаштириш, ҳароратни мўътадил сақлаш тизимлари маҳсулотларнинг сифатли сақланишига хизмат қилса, харидорлар аравачаси, электрон тарозилар, компьютер-касса аппаратлари, тўлов терминаллари ва бошқа техник воситалар харидорларга тезкор, ишончли ва сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
 
    Марказнинг иккинчи қавати кийим-кечак, пойабзал ҳамда маиший хизмат техникалари учун ажратилган. Учинчи қават болалар учун замонавий ўйин-аттракционлар билан жиҳозланган бўлиб, савдо марказига келган ота-оналар бу ерда фарзандларини мароқли дам олдириб кетишлари, шу қаватдан жой олган ошхонада оилавий тамадди қилиб, бўш вақтини мазмунли ўтказишлари мумкин.
 
  – Савдо марказининг ер ости қисмида нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тикувчилик цехлари жойлашган, – дейди савдо маркази иш бошқарувчиси Тоҳиржон Ғаффоров. – Келгусида аёллар ва эркаклар учун “Гўзаллик салони” очиш ва яна 25 янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
 
    Марказ иш бошлаши билан 150 киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидир.
 
    Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Б.Юсупов сўзга чиқди.
 
А.САТТОРОВ,
ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI