27-31 июль кунлари Хитой Халқ Республикасининг Чанчунь шаҳрида математика фанидан бўлиб ўтган халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаб, мусобақа кубогини қўлга киритди. Мазкур интеллектуал беллашувда ўттизга яқин давлатдан олти юздан зиёд ўқувчи қатнашди. Унда Халқ таълими вазирлиги томонидан синфларнинг «Билимлар беллашуви»нинг туман(шаҳар) ва вилоят босқичларида фаол қатнашган 6-8 синфларнинг 300 ўқувчисидан иборат махсус жамоа орасидан танлов асосида саралаб олинган тўрт нафар ўқувчига алгебра, геометрия, эҳтимоллар назарияси элементлари, математик мантиқ бўйича иштирок этишди.
«Kun.uz» сайтидан