Taqdimot

O‘zbekiston qadimiy shaharlarining yangi qiyofasi haqida kitob

    «Правда Востока» газетаси таҳририяти томонидан Ўзбекистон қадимий шаҳарларининг бугунги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи «Қадим шаҳарларнинг янги жамоли» деб номланган тўплам тақдим этилди.
 
    Китоб ўтган йили газета саҳифаларида шу рукн остида чоп этилган мақолалар ва фотосуратлардан иборат.
 
    Жаҳон тарихий ва маданий меросининг ажралмас қисми бўлган Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари бугунги кунда йирик замонавий шаҳарларга айланган. Китобда газета саҳифаларида эълон қилинган материаллар орқали мустақил мамлакатимизнинг мутлақо ўзгарган янги қиёфаси акс эттирилган бўлиб, бу китобхонларда шу муқаддас Ватандан фахр-ифтихор қилиш туйғусини уйғотади.
 
    Мустақиллик йилларида барпо этилган замонавий турар жойлар, саноат корхоналари, тиббиёт ва ўқув муассасалари, спорт иншоотлари, кенг ва равон йўллар, гўзал майдонлар, ям-яшил боғлар янги Ўзбекистонга бетакрор кўрк бағишлаб турибди. Тадбиркорлар, фермерлар, ўқитувчи ва шифокорлар, илм-фан, санъат ва спорт намояндалари билан суҳбатларда мамлакатимиз фуқароларининг янги турмуш тарзи ҳақида сўз юритилган. Буларнинг барчаси кўҳна шаҳарларимиз қиёфасига янада чирой бағишлаб, юртдошларимиз дунёқараши ва ҳаёти сифатини ўзгартириш имконини бераётган социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар самарасидир.
Шубҳасиз, ўз саҳифаларида ушбу оламшумул ўзгаришларни мужассам этган мазкур китоб кенг китобхонлар оммасига манзур бўлади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.