2019 йил 14 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлот билан учрашуви бўлиб ўтди.
Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда Оксфорд университети билан илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Шу ўринда амалий лойиҳаларни рўёбга чиқариш, шу жумладан Оксфорд ислом тадқиқотлари марказида ўқитувчи ва талабаларнинг малакасини ошириш имкониятлари бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон молия бозорини барқарор ривожлантириш мақсадида Британия ташкилотлари ва компаниялари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.
Манба: Kun.uz