“Ўзбекистон” спорт мажмуасида мини-футбол бўйича мамлакатимиз олий лигасининг тўртинчи тур биринчи босқич учрашувлари бўлиб ўтди.
Олий лигада энг кучли 10 жамоа ўзаро куч синашмоқда. Мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган «Олмалиқ» жамоаси аъзолари ушбу турда учта ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этиб, очколари сонини 45 тага етказди.
«Ардус» 41 очко билан иккинчи, «Насаф» жамоаси 39 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Н.НАСРИЕВ,
ЎзА мухбири