Орол денгизи қуриган тубидан кўтариладиган қум ва чанг бўронлари 75 миллион тоннагача қум, чанг ва тузни олиб келади

     Собиқ Орол денгизининг тубида майдони 60 минг км2 бўлган чўл — Оролқум ҳосил бўлган.
     Орол денгизи қуриган тубидан кўтариладиган қум ва чанг бўронлари 75 миллион тоннагача қум, чанг ва тузни олиб келади
     Ҳар йили бўронлар Орол денгизининг қуриган тубидан 15 дан 75 миллионгача тонна қум, чанг ва тузни Марказий Осиё кенгликларига олиб ўтади. Бу ҳақида Жаҳон банки томонидан олиб борилган «Орол денгизи тубидан кўтариладиган қум ва чанг бўронларини камайтириш учун Ўзбекистонда ландшафтни қайта тиклашнинг аҳамияти» тадқиқотда берилган.
     Жаҳон банки томонидан олиб борилган тадқиқотда Орол денгизи қуриган тубидан кўтариладиган туз ва чанг бўронларининг Ўзбекистонда одамлар саломатлиги, турмуш шароити ва атроф-муҳитга таъсири натижасидаги иқтисодий йўқотишлар баҳоланади. Тадқиқот шуни кўрсатадики, ландшафтни самарали қайта тиклаш иқтисодий ва молиявий бевоситахаражатлардан анча устун бўлган фойда келтириши мумкин.
     Бу афзалликлар Ўзбекистоннинг «яшил» иқтисодиётга ўтишини ва иқлим ўзгариши бўйича халқаро мажбуриятларини бажаришини тезлаштириши мумкин
     Орол денгизи ландшафти деградациясининг муаммолари
     Орол денгизининг қуриган туби қарийб 60 000 км² майдонни егаллайди. Унинг деярли ярми Ўзбекистондаги 1,8 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган. Сўнгги бир неча ўн йилликларда бу тузли чўл қум ва чанг бўронлари манбаига айланди. Ҳар йили бўронлар Орол денгизининг қуриган тубидан 15 дан 75 миллионгача тонна қум, чанг ва тузни Марказий Осиё кенгликларига олиб ўтади. Бунинг натижасида юзага келган тупроқ ерозияси ва ҳавонинг ифлосланиши одамлар саломатлигига, турмуш шароитига ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатади.
     Билимлардаги бўшлиқларни бартараф етиш
     Жаҳон банки ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг «Орол денгизи тубидан кўтариладиган қум ва чанг бўронларини камайтириш учун Ўзбекистонда ландшафтни қайта тиклашнинг аҳамияти» қўшма тадқиқотида қум ва чанг бўронлари туфайли иқтисодий йўқотишлар ҳамда Қорақалпоғистонда ландшафтни қайта тиклаш ишлари натижасида еришиш мумкин бўлган маҳаллий, регионал ва глобал фойдалар баҳоланади. Тадқиқот Жаҳон банкининг «Фаровонлик ҳисоби ва екотизим хизматларини баҳолаш»(WAВЕС) дастури ва ПРОГРЕЕН кўмагида амалга ошириладиган, Марказий Осиё мамлакатлари учун ландшафтлар барқарорлигини таъминлаш бўйича минтақавий лойиҳа РЕСИЛAНД доирасида ўтказилди.Орол денгизи тубидан кўтариладиган қум ва чанг бўронлари йилига 44 миллион АҚШ долларидан ортиқ иқтисодий зарар келтиради.Ўзбекистондаги Орол денгизи қуриб қолган тубининг катта қисмини қурғоқчиликка ва шўр тупроққа чидамли бўлган маҳаллий дарахтлар, буталар ва ўт-ўланларни, уларнинг оптимал комбинациясидан фойдаланган ҳолда, екиш ҳисобига тиклаш мумкин.Тўғри режалаштирилганда Орол денгизи тубидаги ландшафтни тиклаш жараёни иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлиши ва Орол денгизининг собиқ қирғоғидан 100-200 км гача бўлган масофада ҳаво ифлосланишининг сезиларли даражада камайишига олиб келиши мумкин. Бунинг натижаси маҳаллий аҳолинингсаломатлиги ва фаровонлигини яхшиланиши бўлади.Орол денгизи тубини тиклаш ҳар йили қўшимча 28-44 миллион AҚШ доллари миқдорида қўшимча фойда келтириши ҳамда тупроқдан углерод чиқишиниолдини олиш ва атмосферадан карбонат ангидридни ютиш орқали иқлим ўзгаришини юмшатишга ёрдам бериши мумкин.
     Кейинги «яшил» иқтисодий ўсиш истиқболлари
     Ўзбекистонда, жумладан, собиқ Орол денгизи тубида ландшафтларни тиклаш бўйича лойиҳалар «яшил» иқтисодий ўсиш миллий стратегиясининг ажралмас қисмига айланиши мумкин. «Яшил» ўсиш модели табиий ва енергия ресурсларидан барқарор ва самарали фойдаланишга асосланади, бу еса атроф-муҳит ифлосланишини минимал даражага тушириш орқали табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширади. Ландшафтни тиклаш бўйича самарали лойиҳалар, Ўзбекистоннинг «яшил» иқтисодий ўсишга ўтиш жараёнини тезлаштиришдан ташқари, минтақавий ва глобал миқёсда фойда келтириши мумкин. Улар иқтисодий ва молиявий бевосита харажатлардан сезиларли даражада устун туради. Бу лойиҳалар Иқлим бўйича Париж битими доирасида миллий даражада белгилаб берилган ҳиссаларга мувофиқ, ҳамда, Бонн Чалленге – бутун дунёда деградацияга учраган ва ўрмонсизланган ерларни қайта тиклаш бўйича глобал ташаббус ва БМТнинг чўлланишга қарши курашиш конвенцияси доирасида ерлар деградациясининг нейтраллигига еришиш мақсадлари бўйича Ўзбекистоннинг ўз халқаро мажбуриятларини бажаришига ҳисса қўшишлари мумкин.
Манба: review.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.