Sanoatda mehnat unumdorligi

     Мамлакатда жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу ишга тушурилган ишлаб чиқариш қувватларида 24,8 мингдан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилди, – деб хабар ёзилмоқда telegraf.uz сайтида. Сайт муаллифларининг эътироф этишича, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича энг кўп лойиҳалар қурилиш материаллари саноатида (666 лойиҳа), озиқ-овқат саноатида (461), тўқимачилик ва тикувчилик саноатида (337), мебель саноатида (169), кимё ва нефткимё соҳасида (149) амалга оширилди.
 
     Бундан ташқари, технологик жараёнлар ва хомашё ҳамда материаллар сарфлаш нормаларини оқилона ташкил этиш, йўқотиш ва ноишлаб чиқариш харажатларини бартараф этиш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишга доир чора-тадбирлар доирасида шу йил бошидан буён йирик корхоналарда қиймати 43,3 миллион долларлик 819 та маънан ва жисмонан эскирган ускуналар алмаштирилди. Кўрилган чоралар натижасида йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи ўртача 9,6 фоиз камайтирилди, саноатда меҳнат унумдорлиги 6,4 фоиз оширилди ва ялпи ички маҳсулотда энергия сарфи 10,4 фоизга қисқартирилди.
     Саноатни барқарор ривожлантириш, саноат тармоқларини диверсификация қилиш ва уларнинг рақобатбардошлигини оширишни таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар самарасида шу йилнинг биринчи ярмида карбамид (2014 йилнинг шу даврига нисбатан 119,2 фоиз), суперфосфат (183,9 фоиз), юк автомобиллари (127,6 фоиз), портландцемент (112,6 фоиз), шакар кукуни (153,1 фоиз), ёрма (192 фоиз), ипак тола (163 фоиз), трикотаж буюмлар (2,1 баробар), махсус кийим (164,3 фоиз) ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш сезиларли равишда кўпайди. Бунинг натижасида ҳисобот даврида биржа савдоларида цемент (2014 йилнинг шу даврига нисбатан 129,5 фоиз), минерал ўғитлар (154,4 фоиз), суюлтирилган газ (119,9 фоиз), қора металл прокати (125,6 фоиз), пахта линти (135,2 фоиз) сотиш ҳажми ошди.
     Бу борада юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган енгил саноат (ўсиш 114,2 фоиз), (жумладан, тикувчилик 122,8 фоиз, чарм ишлаб чиқариш 122 фоиз), ёғочни қайта ишлаш (113,8 фоиз), озиқ-овқат саноати (116,9 фоиз) (жумладан, мева-сабзавотлар 111,2 фоиз) каби қайта ишлаш тармоқлари жадал ривожланди, – дейилмоқда, сайт материалида.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.