Танзила Норбоева Қозоғистон президенти билан учрашди

Учрашув давомида томонлар юксак даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини ва кенг кўламли икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа масалаларини муҳокама қилдилар.

Фото: Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон парламенти делегацияси расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлиб турибди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан учрашди.

Қозоғистон раҳбари Танзила Норбоеванинг ташрифи парламентлараро алоқаларни ривожлантириши ва давлатлараро муносабатларга қўшимча туртки бериши туфайли катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

“Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор бўлибгина қолмай, балки қатор масалаларда бир-бирини тўлдириб туради. Шунинг учун муваффақият қозонишимиз муқаррар. Боз устига, биз ҳамкасбим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳар жабҳада ҳамкорликни ривожлантириш учун фаол ҳаракат қилишга келишиб олганмиз”, – деди Қосим-Жомарт Тоқаев. 

Фото: Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати

Қозоғистон Президенти 2018 йилда савдо ҳажми 2,5 млрд долларга етганлигига ва шу йилнинг 9 ойи давомида ўтган йилги кўрсаткичдан ошиб кетганлигига урғу берди.

Ўз навбатида, Танзила Норбоева илиқ кутиб олганликлари учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик сўзини етказди. Сенат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевнинг давлат раҳбари лавозимига сайланиши унинг аввалги лавозимда тажрибали дипломат, обрў-эътиборли раҳбар ва, энг асосийси, Қозоғистонда давлатчиликни мустаҳкамлаш, хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодиётни ривожлантириш йўлида кучли сиёсат олиб борган Биринчи президент Нурсултон Назарбоев ғояларини давом эттирувчиси шахс сифатидаги фаолиятининг эътирофи эканлигини таъкидлади.

Фото: Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ўзбекистонда бу йил Қозоғистон йили ўтказилиши муносабати билан амалга оширилаётган кенг кўламли тадбирларни халқларимиз яқинлашишига ёрқин мисол қилиб келтирди. Танзила Норбоева Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистон Республикасига биринчи давлат ташрифи ҳам мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштиришга туртки берганлигини таъкидлади.

Учрашув давомида томонлар юксак даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини ва кенг кўламли икки томонлама ҳамкорликнинг бошқа масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.