Иш жойларида ходимларнинг тана ҳарорати ўлчанади ва тана ҳарорати юқори бўлган ходимлар иш жойида бўлишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарор билан Ўзбекистон ҳудудида 24 март соат 00:01дан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади.
Идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар раҳбарлари (иш берувчилар) қуйидагиларга риоя этишлари шарт:
- ташриф буюрувчи шахсларни фақат тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда киритиш тартибини жорий этиш;
- иш жойларида ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш ва ҳарорати юқори ходимларни иш жойида бўлишига йўл қўймаслик, ушбу ходимлар ҳақида соғлиқни сақлаш органларига зудлик билан хабар бериш;
- коронавирус юқтирган ходим билан мулоқотда бўлганлар ҳақида дарҳол маълумот бериш, касалланган шахс бўлган жойларни дезинфекциядан ўтказиш чораларини кўриш;
- ходимларга изоляция режимида бўлишга оид талабларга риоя этишда кўмаклашиш.
Манба:
Kun.uz