Saylov - 2015

Tayyorgarlik qizg‘in

    Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
 
    Округ сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партияларнинг раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари шахсий таркибини тасдиқлаш масаласи муҳокама этилди.
 
  Сурхондарё вилоятида 708 сайлов участкаси тузилиб, уларнинг ҳудудий чегаралари, жойлашган манзили тўғрисидаги маълумотлар маҳаллий матбуотда эълон қилинди. Округ сайлов комиссияси аъзолари сайлов участкаларига бириктирилди. Сайлов участкаларини жиҳозлаб, сайловчилар учун етарли қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 
    Участка сайлов комиссиялари обрў-эътиборга эга, эл ҳурматини қозонган, маҳаллада муқим яшаётган ва сайлов қонунчилигидан хабардор, партиясиз фуқаролардан танлаб, қонунчилигимизда белгиланган тартибда шакллантирилди.
 
    – Участка сайлов комиссияси аъзолари пухта билимли, обрў-эътиборли кекса авлод вакиллари, тадбиркорлар, маҳалла фаоллари, зиёлилар ва жамият ҳаётида фаоллик кўрсатаёган ёшлардан ташкил топгани эътиборга сазовор, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раиси А.Аҳмедов. – Белгиланган иш режаси асосида ушбу муҳим сиёсий тадбирнинг ҳуқуқий асосларини уларга янада кенг тушунтириш учун ўқув-семинарлар ташкил этилади.
 
   Йиғилишда сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
 
Х.МАМАТРАЙИМОВ,
ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.