27-30 май кунлари Тошкентда халқаро кўламдаги энг жозибали ва фусункор кўргазма – Техtile Eхро Uzbekistan 2015 бўлиб ўтади. Тадбирни ўтказиш кунлари Ўзэкспомарказнинг 2-павильони ўзига хос тикувчилик устахонасига айланади, бу ерда замонавий матоларни яратиш, катталар ва болалар кийимларини тикиш воситалари, хорижнинг етакчи ишлаб чиқарувчилардан фурнитуралар, ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг тайёр маҳсулотлари намойиш қилинади. Ташкилотчи – Халқаро кўргазмалар компанияси – IТЕ Uzbekistan ва IТЕ компаниялари гуруҳи.
12 йил мобайнида турли мамлакатларнинг тўқимачилик саноатини етакчи ишлаб чиқарувчи компаниялари компаниялари ва етказиб берувчилари Тeхtile Eхро Uzbekistanda иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришади ва бу ерда Республиканинг барча ҳудудларидан келадиган тармоқ мутахассислари билан В2В (юзма-юз бизнес мулоқот) учрашувлар ва музокаралар ўтказиш учун ноёб имкониятга эга бўладилар.
Жорий йилда ТехtileEхро Uzbekistanкўргазмаси рўйхатида қуйидаги мамлакатларнинг 70 дан ортиқ компаниялари ўрин олган: Белоруссия, Ҳиндистон, Индонезия, Хитой, Латвия, Литва, Польша, Туркия, Ўзбекистон ва Япония. Экспозициянинг 40 фоизини Ўзбекистон компаниялари ва брендлари, 60 фоизини эса хорижий ишлаб чиқарувчилар ва брендлар эгаллайди.