Тошкент – Урганч ва Тошкент – Москва йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

Янги йил кунларида йўловчи поездларига бўлган талабнинг ортишини инобатга олиб, «Ўзтемирйўловчи» АЖ қўшимча рейслар ташкил этилаётганини маълум қилди.

Жумладан, жорий йил 16 декабрдан 2020 йил 7 январга қадар №556/555-сонли «Тошкент – Урганч – Тошкент» йўналишида қўшимча поезд йўлга қўйилади. 

Шунингдек, 14 декабрдан 2020 йил 11 январга қадар №5/6-сонли «Тошкент – Москва – Тошкент» йўналишидаги поезднинг қўшимча қатнови ҳам йўлга қўйилади. 

Эслатиб ўтамиз, халқаро йўналишдаги поездларда олдиндан сотиб олиш муддатига кўра чипта тарифининг 55 фоизгача чегирма мавжуд.      
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.