Ўзбекистон элчиси қиролича Елизавета II га ишонч ёрлиқларини топширди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2019 йилнинг 4 декабрь куни Лондон шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Рустамов қиролича Елизавета IIга ишонч ёрлиқларини топширди.

ТИВ хабарига кўра, Букингем саройидаги расмий маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбат чоғида XV аср бошларида Англия қироли Генрих IV нинг Амир Темур билан дипломатик ёзишмалари даврига тааллуқли икки мамлакат халқлари ўртасидаги тарихий алоқалар, шунингдек, сўнгги вақтда икки томонлама алоқаларда кузатилаётган ижобий динамика қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар мавзуси алоҳида муҳокама қилинди. Мамлакатни модернизация қилиш жараёнларида Буюк Британиянинг илғор тажрибаси, айниқса таълим, парламентаризм, қонун устуворлиги ва банк-молия соҳаларидаги ютуқларидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон саъй-ҳаракати таъкидланди. Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида яқинда имзоланган Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим қайд этилди, бу эса Буюк Британиянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан тузилган илк икки томонлама ҳужжати бўлди.

Буюк Британия қироличаси Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий мероси, аввало Самарқанднинг қадимий архитектураси ҳақида хабардорлигини намойиш этди.

Буюк Британия раҳбари таълим соҳасини устувор ривожлантириш, жумладан, бошланғич синфлардан инглиз тилини ўргатишни жорий этиш борасидаги Ўзбекистон ҳукуматининг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлигини қўллаб-қувватлади, дейилади хабарда.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.