Ўзбекистон Швейцарияга савдо бўйича таклиф билан чиқди

2019 йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Швейцария сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов, Швейцария делегациясига эса Ташқи ишлар федерал департаменти (вазирлиги) давлат котиби ўринбосари Кристина Марти Ланг раҳбарлик қилди.

Муносабатларнинг конструктив ва ўзаро манфаатли эканлиги ҳамда бу турли даража ва шаклларда мулоқотни кенгайтиришга имкон бериши қайд этилди. Истиқболли қўшма лойиҳалар бўйича батафсил музокаралар ўтказиш, аниқ ва қатъий келишувларга эришишга мўлжалланган икки томонлама бизнес тадбирлар ташкиллаштириш учун делегациялар ташрифларини амалга оширишга томонларнинг тайёрлиги маълум қилинди.

Мулоқот чоғида парламентлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Швейцария вакиллари, жумладан парламент аъзолари Ўзбекистонда 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловига кузатувчи сифатида таклиф этилди.

Музокараларда икки томонлама савдони диверсификация қилиш бўйича комплекс тадбирлар батафсил таҳлил қилинди. Ўзбекистон томони Швейцарияга тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё ва нефть-кимё, сим-ўтказгич маҳсулотларини етказиб бериш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Учрашувда илмий ва таълим алмашинувларини кенгайтириш ҳамда стажировкалар ташкил қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

БМТ ва унинг тузилмалари ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Маслаҳатлашувларда Швейцария элчиси Оливье Шав иштирок этди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.