Ўзбекистон – Тожикистон демаркация комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

2020 йилнинг 7 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Қўшма демаркация комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

ТИВ хабарига кўра, музокаралар чоғида стратегик шерикчилик билан мустаҳкамланган икки томонлама муносабатларнинг юқори даражада эканлиги қайд этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини демаркация қилиш учун асос бўладиган норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар тасдиқланди. Шунингдек, 2020 йил учун учрашувлар режа-жадвали келишилди.

Музокаралар конструктив ва дўстона муҳитда ўтди, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тадбир якунига кўра тегишли Баённома имзоланди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.