Ўзбекистонда Фармацевтика техник университети очилади

«Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти Қибрай туманида «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ташкил этилади. 

Кластер ўз ичига қуйидагиларни ташкил этишни қамраб олади:

Фармацевтика техник университети;

инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишлаб чиқариш майдонларидан иборат саноат зонаси.

Қарор билан кластернинг ҳамда университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди. 

Жумладан, университет дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлайди.

Қарор билан кластерни ташкил этиш бўйича концепция ҳамда амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Концепцияга кўра, кластерни ташкил этишдан мақсад республиканинг фармацевтика тармоғини қуйидаги уч йўналишда ривожлантириш ҳисобланади:

  • фармацевтика фанини ривожлантириш;
  • фармацевтикада таълим тизимини такомиллаштириш;
  • чуқур илм талаб қиладиган ва юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш.

Шунингдек, қарор билан кластернинг васийлик кенгаши ҳамда Давлат муассасаси шаклидаги «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ривожлантириш дирекцияси ташкил этилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Дирекция фаолиятини мувофиқлаштиради.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.