Ўзбекистонда Google, Yandex ва Facebook’нинг ресурслари жойлаштирилади

Google, Yandex ва Facebook каби компанияларнинг ресурсларини республика ҳудудига жойлаштириш ишлари олиб борилади

Жорий йил 20 февраль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Давлат дастури лойиҳасининг ижтимоий йўналишлари муҳокама қилинди. Тадбирда АКТ вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров иштирок этди.

Унинг сўзларига кўра, БАА билан биргаликда амалга оширилаётган «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси аҳолининг кенг қатламларини масофавий таълим билан қамраб олишга, керакли кадрларни тайёрлашга кўмак беради.

«Интернет тармоғини кенгайтириш бўйича замонавий технологияларни қўллаган ҳолда фойдаланувчилар эҳтиёжи учун интернетга уланиш имконияти тезлигини 10 маротабага ошириш (аҳолида интернетга уланиш имкониятини ўртача 10 Мбит/с дан 100 Мбит/с гача, корхона ва ташкилотларда эса 100 Мбит/с дан 1000 Мбит/с гача), халқаро пакетли коммутация марказларининг ўтказувчанлигини 2,5 баробарга (1200 дан 3 000 Гбит/с.) кенгайтириш лойиҳасини амалга ошириши назарда тутилган.

Шунингдек интернет тармоқларида йирик хорижий контент ташкил этувчи Google, Yandex ва Facebook каби компанияларнинг ресурсларини республикамиз ҳудудига жойлаштириш ишлари олиб борилади. 

Вилоятлараро магистраль транспорт ва маълумотлар узатиш тармоқларининг ўтказувчанлик даражаси 2 баробарга, яъни 200 дан 400 Гбит/с.гача, туманлараро ўтказувчанлик даражасини 1,5 баробарга, яъни 40 дан 60 Гбит/с.гача кенгайтирилади.

Аҳоли масканларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш мақсадида республикамизнинг аҳоли ҳудудлари бўйича 12 минг километр узунликда оптик толали алоқа линиялари қурилади. Ҳудудларда мобил алоқа қамровини кенгайтириш мақсадида кейинги 2 йилда 4 400 та (2020 йилда 2 200 та, 2021 йилда эса 2 200 та) мобил алоқа тармоқларининг база станциялари ўрнатилади, бу лойиҳанинг асосий эътибори чекка аҳоли масканларига қаратилади. 

Жорий йилнинг ўзида аҳоли масканларининг кенг полосали мобил алоқа қамровини 70 фоиздан 85 фоизгача етказилиши режалаштирилди», – деди Олимжон Умаров.

Бундан олдин, Ўзбекистон яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни тезкор интернет билан таъминламоқчи экани хабар қилинганди. 
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.