O‘zbekistonga 840 million dollar

     Рейтер агентлиги маълумотига кўра, Жаҳон банки Директорлар кенгаши 2018 йилда Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун 840 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратди. Мазкур маблағнинг 200 миллион доллари кичик ва ўрта саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш, 500 миллион доллари мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш, 140 миллион доллари иситиш тармоқларини модернизация қилиш лойиҳаларига йўналтирилади. Жаҳон банки 2017 йилда Ўзбекистон бизнес юритиш шароитларини тубдан яхшилаган 10 мамлакат қаторига кирганини эътироф этган ҳолда мамлакатимизда корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, қурилишга рухсат олиш, миноритар инвесторларини ҳимоя қилиш, солиққа тортиш ва электр таъминотига уланиш каби соҳалардаги катта ўзгаришларни қайд этган. Ўзбекистон Республикаси Жаҳон банкига 1992 йилдан буён аъзо бўлиб келмоқда,  ўтган давр мобайнида  умумий қиймати 2,9 миллиард доллардан зиёд имтиёзли кредит маблағлари жалб қилиниб, 30 дан зиёд лойиҳалар амалга оширилган.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.