Жорий йил 13 август куни Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси, ФАО ҳузуридаги доимий вакили О.Акбаров ва БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори ўринбосари,
“Open data Inception” маълумотига кўра, жаҳон мамлакатлари орасида Ўзбекистон очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллади.
«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, фойда солиғи ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини унификациялаш, норезидентлар соф фойдасига солиқ ҳамда айрим йиғимларни бекор қилиш ҳисобига 2018 йилда солиқ ва йиғимлар сони 35 тадан 30 тага қисқартирилди.
Президентнинг 13 августдаги қарори билан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига янги вазифалар юклатилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 август ҳолатига республикамизда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 13,5 мингтани ташкил этиб, улардан 12,9 мингтаси фаолият юритмоқда. Фаолият кў́рсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 772 тага ошган.
Жорий йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,11 миллиард долларга етди, бу бир ой олдинги кўрсаткичдан 965 миллион долларга кўпдир.
Июнь-декабрь ойларида Тошкентда хизматлар соҳасида 415 мингта иш ўрни яратиш мўлжалланган. Бу ҳақида 11 август куни Президент Шавкат Мирзиёевга пойтахтда хизматлар соҳасида янги иш ўринлари ташкил этишга доир лойиҳалар тақдимотида маълум қилинди.
Бу ҳақида АОКАда Республика товар хом-ашё биржаси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларининг ҳажми 45,8 трлн сўмни ёки 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 98,3 фоизни ташкил этди.
«UzAuto Motors» компаниясининг соф даромади ярим йилда қарийб 70 фоизга ошиб, 10,6 трлн сўм (996,5 млн доллар)ни ташкил этди.