25 август куни Тошкентда Ўзбекистон-Бирлашган Араб Амирликлари бизнес-форуми бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Республикаси ҳамда БАА давлат муассасалари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этишди. Бирлашган Араб Амирликлари томонидан “DP World”, “Abu Dhabi Ports”, “Masdar”, “Mubadala Health”, “VPS Healthcare”, “DAMAC”, “Kanoo Group”, “Julphar”, “Al Rais Travel and Tourism” каби ва бошқа корхоналар вакиллари қатнашди.
2021 йилнинг январь-июль ойларида 194 млн долларлар енгил автомобиллар экспорт қилинди. Автомобиль экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 123 млн долларга ошган.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистоннинг фрилансни ривожлантириш ва онлайн-аутсорсингга ўтишга тайёрлигини таҳлил қилди.
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-июль ойларида Тошкент шаҳри – 853,4 минг тонна цемент импорт қилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ишбилармонлар билан мулоқоти давомида ҳамма арзон кредит олишни хоҳлашини, бироқ фоизни сунъий пасайтириш бозордаги мувозанатга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йилнинг 26 августидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 1991 йилда доимий аҳоли сони 20,6 млн кишини ташкил этган.
Ҳукумат қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Тадбиркорлик субъектларига хорижий кредит линиялари маблағлари ҳисобидан 7,4 миллиард доллардан ортиқ кредит ажратилди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази июль якунлари бўйича Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида талабнинг пасайишини қайд этди.