Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов “Alwaleed Philanthropies” хайрия жамғармаси бош котиби Самия бинт Абдулмажид Ол Сауд билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Халқаро молия корпорацияси (ХМК) бошқарувчи директори Махтар Диоп билан музокаралар ўтказди.
15 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Германия Федератив Республикаси делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июль ҳолатига ташқи савдо айланмаси қарийб 21,6 млрд долларни ташкил этди ва 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,1% га ўсди.
Учрашув давомида томонлар мамлакат молия бозорини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Қайд этилдики, сўнгги йилларда Ўзбекистонда фонд ва валюта биржалари изчил ривожланмоқда. “Московская биржа” вакилларига ривожланиш тажрибалари хусусида маълумот берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
2021-йил 8-сентябр, Тошкент – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда бруцеллёзга қарши кураш бўйича тренинг ташкил этилди
Президент фармони билан, 2021 йил 1 октябрдан йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган корхоналарга экспорт савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун бир марталик молиявий ресурслар 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда, бир йилгача муддатга тақдим этилади.
«UzAutoMotors» 2021 йилнинг олти ойида 1,9 триллион сўмлик (177,6 млн доллар) божхона имтиёзлари ва преференцияларини олган. Гап Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан таъминланган божхона божи, акциз ва ҚҚС бўйича имтиёзлар ҳақида кетмоқда. Имтиёз ва преференцияларнинг аксарияти ёпиқ ҳужжатлар билан, яъни жамоатчиликдан яширин равишда тақдим этилган.