Учрашув давомида томонлар мамлакат молия бозорини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Қайд этилдики, сўнгги йилларда Ўзбекистонда фонд ва валюта биржалари изчил ривожланмоқда. “Московская биржа” вакилларига ривожланиш тажрибалари хусусида маълумот берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
2021-йил 8-сентябр, Тошкент – Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда бруцеллёзга қарши кураш бўйича тренинг ташкил этилди
Бу ҳақида Статистика қўмитаси хабар берди.
Президент фармони билан, 2021 йил 1 октябрдан йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган корхоналарга экспорт савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун бир марталик молиявий ресурслар 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда, бир йилгача муддатга тақдим этилади.
«UzAutoMotors» 2021 йилнинг олти ойида 1,9 триллион сўмлик (177,6 млн доллар) божхона имтиёзлари ва преференцияларини олган. Гап Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан таъминланган божхона божи, акциз ва ҚҚС бўйича имтиёзлар ҳақида кетмоқда. Имтиёз ва преференцияларнинг аксарияти ёпиқ ҳужжатлар билан, яъни жамоатчиликдан яширин равишда тақдим этилган.
Президент Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 2026 йил охиригача камбағалликни 2 баробар қисқартиришини таъкидлади. ЎзЛиДеП номзоди 2023 йилдан ҚҚС 12 фоизга, мол-мулк солиғи ставкаси 1,5%га туширилишини ҳам қайд этди. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун яна қатор режалар эълон қилинди.
2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатга қиймати 33,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган узум экспорт қилган.
Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон—Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг 2-йиғилиши бўлиб ўтди.
Биткоин криптовалютасининг нархи 13 майдан бери биринчи марта 51 минг доллардан юқорилади, деб хабар берди CoinDesk сайти.