Новости

«Навоий КМК» олтин рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуради

10 сентябрь куни қабул қилинган ҳукумат қарори билан «Пистали» конида таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш комплексини қуриш (6-ГМЗ) инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари тасдиқланди. Объект 2024 йилнинг декабрида фойдаланишга топширилади. Мажмуанинг ишга туширилиши 4 млн тонна ҳажмдаги олтин рудасини қазиб олиш бўйича қўшимча қувватларни яратиш имконини беради. Лойиҳанинг умумий қиймати 274,7 млн доллар. Лойиҳа учун 245,1 млн доллар миқдоридаги хорижий банкларнинг кредитлари жалб этилади, қолган маблағлар НКМКнинг ўз ҳисобидан қопланади. Манба: gazeta.uz

«SpaceX» миссияси доирасида тўрт сайёҳ билан «Dragon» орбитага чиқарилди

Космик туризм янги босқичга ўтди: Элон Маскнинг «SpaceX» компаниясининг «Dragon» капсуласида орбитага тўртта «ҳаваскор астронавт» чиқди, дея хабар берди ВВС.

Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистонга 4,9 млрд. АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди

2021 йилнинг январь-август ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми қарийб 4,9 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

ФАО Қашқадарё вилоятининг қурғоқчил туманидаги қудуқни қайта тиклашга ёрдам берди

Мутахассисларнинг фикрича, яйловлардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш, шунингдек, чорва молларини меъёридан кам боқиш зарарли ҳисобланади.

Ўзбекистон тадбиркорлари учун қўшимча имкониятлар пайдо бўлади

Ўзбекистон тадбиркорлари учун www.skladi.uz омборхона ахборот-логистик портал орқали қўшимча имкониятлар яратиляпти.

Ўзбекистон қиймати 7 миллион АҚШ долларидан кўпроқ миқдорда сабзи экспорт қилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон 10 та давлатга қиймати 7,0 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 47,4 минг тонна сабзи экспорт қилган.

Саудия Арабистони хайрия жамғармаси Ўзбекистонга 500 минг АҚШ доллари ажратди

Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов “Alwaleed Philanthropies” хайрия жамғармаси бош котиби Самия бинт Абдулмажид Ол Сауд билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликни изчил кенгайтиришни мақсад қилган

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Халқаро молия корпорацияси (ХМК) бошқарувчи директори Махтар Диоп билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон – Германия: Дўстлик алоқаларининг янги босқичи

15 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Германия Федератив Республикаси делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 21,6 млрд долларга етди

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июль ҳолатига ташқи савдо айланмаси қарийб 21,6 млрд долларни ташкил этди ва 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,1% га ўсди.

  • Реклама

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.